
Иқтисод
Wildberries омборларига ҳужумлар Ўзбекистоннинг маҳсулот экспортига таъсир этди
Россиядаги Wildberries логистика иншоотларига ҳужумлар 18 июл куни бошланган. Дронлар Тамбов, Москва, Краснодар, Ленинград, Твер, Самара, Владимир, Волгоград ва Тула вилоятлари, Ставропол ўлкаси, Удмуртия, Қрим ва Санкт-Петербургдаги омборлар ва саралаш марказларига зарба берди. Бир нечта объектларда йирик ёнғинлар содир бўлди.