
Иқтисод
Электр энергияси ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 129 миллиард киловатт-соатдан ошади
Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда. Қайд этилишича, 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги қувват яратиш мақсад қилинган. Натижада электр энергияси ишлаб чиқаришнинг йиллик ҳажми 129 миллиард киловатт-соатдан ошади, қайта тикланувчи энергия улуши 54 фоизга етади.
