Шавкат Мирзиёев Оҳангаронга боради
Давлат раҳбари у ерда электротехника саноати технопаркидаги корхоналар фаолияти билан танишади.

Бугун Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти Оҳангарон туманига ташриф буюради, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбари у ерда электротехника саноати технопаркидаги корхоналар фаолияти билан танишади.
Шунингдек, тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтади.
