platina.uz

Хуршид Назаров Жомбой тумани ҳокими этиб тайинланди

У Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 

Жамият
26 февраль, 10:56
Хуршид Назаров Жомбой тумани ҳокими этиб тайинланди

Хуршид Назаров Самарқанд вилояти Жомбой туманига янги ҳоким этиб тайинланди.

26 феврал куни халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ва туман ташкилотлари раҳбарлари ҳамда халқ депутатлари Жомбой тумани Кенгаши депутатлари қатнашди.

Сессияда ташкилий масала кўрилди. Депутатлар шу кунга қадар Президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Назаров Хуршид Ариповични Жомбой тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Аввал ушбу лавозимда Қаюм Собиров ишлаётганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+