Тошкентда бюджетдан 18,6 млрд сўм ажратилади
Ушбу маблағнинг катта қисми асосий ва ички кўчаларни ёритиш тизимини реконструкция қилишга сарфланади.

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши маблағ ажратиш бўйича қарорни имзолади. Қарор 2024 йил 24 октябр куни чиқарилган.
Унга кўра, Республика бюджетининг 2025 йил иккинчи чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилишидан Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган қисми ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2025 йил иккинчи чорак даромадлар режасидан ошириб бажарилган қисми ҳисобидан иловага мувофиқ харажатларни молиялаштириш учун 18,6 млрд сўм ажратилади.
Маблағлар қуйидаги тартибда сарфланади: Сергелида асосий ва ички кўчаларни ёритиш тизимини реконструкция қилиш ишлари учун 5 млрд сўм сарфланади, Янгиҳаётда ҳам шу мақсадда 5 млрд сўм, Бектемирда 4,9 млрд сўм сарфланади.
Тошкент шаҳар давлат боғчаларида гидроколлекторлар ўрнатишдаги харажатлар учун 3,2 млрд сўм берилади.
Аввал Андижонда вилоят бюджетидан қарийб 23 млрд сўм ажратилиши маълум бўлганди.
Пуллар вилоят бюджетининг 2025 йил 3-чорак якунлари бўйича орттириб бажарилган қисмидан тақдим этилади.