Илон Маск камбағаллашмоқда: у Цукербергдан ҳам ортда қолди

Маскнинг бойлиги бир кунда 4 миллиард долларга камайиб, 170 миллиард долларга тушди. 

Жаҳон
20 апрель, 12:35
Илон Маск камбағаллашмоқда: у Цукербергдан ҳам ортда қолди

Meta компанияси асосчиси Марк Цукерберг сайёрамизнинг энг бой одамлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллади ва  SpaceX ва Tesla бош директори Илон Маскдан ўзиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg Миллиардерлар индекси (BBI) маълумот бермоқда.

Охирги 24 соат ичида Марк Цукербергнинг бойлиги 2,6 миллиард долларга ошиб, 178 миллиард долларни ташкил этди 18 апрелдаги савдолар якунларига кўра, Мета акцияларининг аукциондаги қиймати янги сунъий интеллект модели Llama 3 ва  Meta чатботининг янгиланган версияси тақдимоти фонида1,5 фоизга ошди. 

Шу билан бирга, Илон Маскнинг бойлиги бир кунда 4 миллиард долларга камайиб, 170 миллиард долларга тушиб, BBI рейтингида тўртинчи ўринни эгаллади. Бир кун аввал Тесла акциялари савдоларда 3,6 фоизга арзонлашди.

Рўйхатда биринчи ўринни Франциянинг LVMH компанияси эгаси Бернар Арно эгаллаб турибди, унинг бойлиги 218 миллиард долларни ташкил этади, иккинчи ўринда Амазон асосчиси Жефф Безос, унинг бойлиги 201 миллиард долларга баҳоланган.

Илон Маск 2022-2023 йилларда кўп вақт давомида жаҳон бойлари рўйхатини бошқариб келганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+