platina.uz
Жамият

Wizzness class: ўзбекистонликни бортга чиқармаган авиакомпания ҳақида қўшиқ чиқди

Суҳроб Ўзбекистон фуқароси бўлгани учун 2023 йилнинг августида Римдаги аэропортда WizzAir компанияси самолёти бортига чиқарилмаган.

Wizzness class: ўзбекистонликни бортга чиқармаган авиакомпания ҳақида қўшиқ чиқди

Канадалик машҳур санъаткор Девид Керолл косонсойлик Суҳроб Убайдуллаев ва унинг WizzAir авиакомпанияси билан можароси ҳақида қўшиқ куйлаб чиқди.

Гап шундаки, Суҳроб Ўзбекистон фуқароси бўлгани учун 2023 йилнинг августида Римдаги аэропортда WizzAir компанияси самолёти бортига чиқарилмаган. У Абу Даби орқали транзит билан учаётган талабанинг чипталари куйиб кетган, бир ҳафта юртма-юрт сарсон бўлиб, қарзга ботиб, аранг уйига етиб келган эди.

Қўшиқда унинг шундай сарсон юргани сарказм билан куйга солинган. Wizzness class’да (яъни WizzAir билан) учманг дея киноя қилинган.

Эътиборлиси, WizzAir компанияси ўзбекистонликларни биринчи марта камситмаган. Компания ва Расул Кушербаев ўртасидаги можаро ҳам анча шов-шув бўлганди.

Маълумот учун, 2008 йили United airlines авиакомпанияси Девид Кероллнинг ҳам қиммат ($3500) гитарасини синдириб, товон тўлаб бермагани учун бу ҳақида қўшиқ ёзиб чиқарган ва компанияни шарманда қилиб, 180 миллион доллар зарар кўришига сабабчи бўлганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid