Акбар Жўраев уч карра жаҳон чемпионига айланди
Оғир атлетика бўйича Норвегияда ўтказилган Жаҳон чемпионатида яна бир ўзбекистонлик Руслан Нуриддинов бронза медални қўлга киритди.

Спортчи Акбар Жўраев уч карра жаҳон чемпиони бўлди.
Оғир атлетика Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов Норвегияда ўтказилган Жаҳон чемпионатидаги иштирокини муваффақиятли якунлади.
110 кг вазн тоифасида кечган шиддатли баҳсларда юртдошларимиз жами 3 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, 33 ёшли Руслан Нуриддинов бунгача Жаҳон чемпионатларида 3 та олтин ва 3 та кумуш медални қўлга киритган эди. Энди эса унинг шахсий совринлар жамғармасига яна 2 та бронза медали қўшилди.
26 ёшли Акбар Жўраев эса илгари Жаҳон биринчиликларида 2 та олтин медал соҳиби бўлган. Бу сафар у ўз ғалабалар рўйхатини яна 3 та олтин медал билан бойитди ва шундай қилиб, уч карра жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.