platina.uz
Жамият

АЭС блокининг хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар белгиланди

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш учун атом электр станциясини эксплуатация қилувчи ташкилот масъул саналади. 

АЭС блокининг хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар белгиланди

Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талаблар белгиланди.

“Атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган” асосий талаблар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур асосий талаблар лойиҳалаштирилаётган, барпо этилаётган ва фойдаланилаётган атом электр станцияси блокининг эҳтимолий хавфсизлик таҳлилига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили қуйидаги мақсадларда ўтказилади:

- атом электр станцияси блоки хавфсизлигининг эҳтимолий кўрсаткичларини ҳисоблаш;

- оғир авариялар ва катта авариявий ташланмалар эҳтимолини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган норматив чегаралар билан таққослаш;

- атом электр станцияси блоки хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда устуворликларни белгилаш;

- атом электр станцияси блоки тизимларини (элементларини) модернизация қилиш тадбирларининг атом электр станцияси блоки хавфсизлигига таъсирини баҳолаш.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлили натижаларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилиши мумкин:

- хавфсизлик учун муҳим бўлган атом электр станцияси блоки тизимларининг ишончлилигини баҳолаш;

- назорат ва текширув ишларини режалаштириш ва баҳолаш;

- лойиҳавий авариялар учун бошланғич ҳодисалар рўйхатини асослаш;

-лойиҳадан ташқари авариялар рўйхатини асослаш.

Эҳтимолий хавфсизлик таҳлилини ўтказиш учун атом электр станциясини эксплуатация қилувчи ташкилот масъул ҳисобланади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid