platina.uz

Фарғонада жамоат транспорти нархлари оширилди

Вилоят шаҳарларидаги автобусларда бир киши учун чипта нархи 3 минг сўм этиб белгиланди. Электрон тўлов орқали эса бу миқдор 2400 сўмни ташкил этади.

Жамият
24 соат аввал
Фарғонада жамоат транспорти нархлари оширилди

Фарғона вилоятида жамоат транспортининг янги табақалаштирилган нархлари белгиланди. Бу ҳақда ҳоким Хайрулла Бозоровнинг қарори эълон қилинди.

Унга кўра, вилоят шаҳарларидаги автобусларда бир киши учун чипта нархи 3 минг сўм этиб белгиланди. Электрон тўлов орқали эса бу миқдор 2400 сўмни ташкил этади.

Йўналишли таксилар (микроавтобуслар) учун нархлар 4 минг сўм этиб белгиланган. Автобусларда 7 ёшгача бўлган болалардан ҳақ олинмайди.

Шунингдек, қарор иловасига мувофиқ, жамоат транспорти тариф режалари тасдиқланди. Унга кўра, ойлик тариф оддий йўловчилар учун 200 минг сўм, пенсионер ва талабалар учун эса 100 минг сўмни ташкил этади. Бир йиллик тариф оддий йўловчиларда 2,3 млнни, пенсионерларда 1 млн 150 минг этиб белгиланган.

Агар йўловчилар биринчи автобусга 2400 сўм тўлов қилиб, бир соат ичида иккинчи автобусга ўтса 1600 сўм тўлайди, учинчиси эса текин бўлади.

Мазкур қарор 2024 йил 29 октябрда эълон қилинган ва шу кундан кучга кирган дея ҳисобланади.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+