platina.uz

Кашмир фожиаси: терроризмми ёки провокация?

Кашмир бир вақтнинг ўзида учта давлат – Ҳиндистон, Покистон ва Хитой учун тортишув нуқтасига айланган. Ҳозирги вақтда Кашмир ҳудудининг тахминан 10 фоизи Хитойга, учдан бир қисми Покистонга ва қолган қисми Ҳиндистонга тегишли. 

Жаҳон
2 кун аввал, 19:13
Кашмир фожиаси: терроризмми ёки провокация?
Фотоколлаж: Platina.uz

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кўп йиллик низонинг яна бир оғирлашиши 2025 йил 22 апрел куни рўй берди. Шу куни қуролли шахслар гуруҳи Ҳиндистоннинг Кашмирда жойлашган сайёҳлик шаҳри – Пахалгамда теракт уюштирди. Бу шаҳар шартли равишда Ҳиндистон таркибидаги Жамму ва Кашмир иттифоқ ҳудудида жойлашган. Ҳужум вақтида сайёҳлар ўққа тутилди, расмий маълумотларга кўра, 26 нафар киши ҳалок бўлди, яна кўплаб одамлар жароҳат олди.

Баҳсли ҳудуд

Кашмир бир вақтнинг ўзида учта давлат – Ҳиндистон, Покистон ва Хитой учун тортишув нуқтасига айланган. Ҳозирги вақтда Кашмир ҳудудининг тахминан 10 фоизи Хитойга, учдан бир қисми Покистонга ва қолган қисми Ҳиндистонга тегишли.

Кашмир кимлар қўлида?

Бу муаммоли вазият 1947 йилда Буюк Британия ўз мустамлакаларига мустақиллик берганидан кейин юзага келди. Ҳиндистон, Покистон ва Кашмир шаҳзодалиги алоҳида давлатлар сифатида шаклланди. Кашмирда аҳолининг кўп қисми мусулмонлардан иборат бўлгани учун унинг Покистонга қўшилиши кутилган эди. Бироқ ўша пайтдаги Кашмир ҳокими – маҳарожа ҳинд миллатига мансуб бўлгани учун Ҳиндистонни танлаган. Кейинчалик рўй берган воқеалар натижасида Кашмир бўлиниб кетди, бу эса икки давлат ўртасида доимий низолар ва урушлар манбасига айланди.

Сўнгги 25 йил давомида деярли ҳар йили Жамму ва Кашмир ҳудудида терактлар содир бўлган ва минглаб одамлар жабрланишган. Бироқ уларнинг кўпчилиги ҳарбий ва ҳукумат объектларига йўналтирилган бўлиб, тинч аҳолига нисбатан бундай оммавий ҳужумлар кам учраган.

22 апрелдаги воқеалар террорчилар томонидан “қасос амалиёти” сифатида тақдим этилди. Уларнинг даъволарига кўра, Жамму ва Кашмирда Ҳиндистоннинг бошқа ҳудудларидан келган 85 минг нафардан ортиқ “бегона”, яъни ҳинд фуқаролари жойлашиб олган ва бу вазият уларда норозилик туйғусини уйғотган.

Тинч сайёҳларни отиб ташлаш Ҳиндистон жамоатчилигини ғазаблантирди. Ҳиндистон ҳукумати деярли дарҳол Покистон ҳукуматини бу терактда иштирок этганликда айблади. Покистон бу айбловларни рад этмоқда.

Ҳинд террорчилари айбдорми?

Бу нуқтада вазиятни чуқурроқ таҳлил қилиш керак. Бир томондан, Покистондаги қийин етиб бориладиган тоғли ҳудудларда жангарилар лагери мавжудлиги сир эмас.

Бошқа томондан, Покистон ҳукумати бу гуруҳлар давлат назоратида эмаслигини таъкидлаб келади ва айрим жангариларга қарши ўзлари ҳам қўлга қурол олганини айтади. Сиёсат мураккаб нарса – кечаги душман бугунги иттифоқчига айланиши ёки иккала тарафга бир хил ёмон кўринадиган рақибга қарши вақтинча бирлашиш ҳам мумкин.

Шу билан бирга, Покистон ўзининг бу воқеага алоқаси йўқлигини таъкидламоқда ва аксинча, Ню-Делини терроризмни қўллаб-қувватлашда айблаяпти.

Бу даъво оддий ўқувчига тушунарсиз туюлиши мумкин, аммо Ҳиндистоннинг ўзида ҳам исломга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган террорчилик гуруҳлари мавжуд. Бу – сикх миллий экстремизми ва шунингдек, "шафран терроризми" деб номланган ҳинд миллий радикал гуруҳлардир. Улар ҳиндутва – ҳинд миллий ҳукмронлик ғоясига асосланади. Бу ҳаракатлар асосан Ҳиндистонда мусулмонлар ва насронийлар таъсирини камайтиришга қаратилган.

Эътиборли жиҳати шундаки, Ҳиндистонда ҳокимиятда турган миллатчи партия – “Бхаратия Жаната Парти” (БДП) хиндутва ғояларини ёқлайди ва ҳиндувийлик террор билан боғлиқ бўлиши мумкин эмас”, деган фикрни илгари суради.

Шу тариқа, Исломобод билвосита шунга ишора қилмоқдаки, терактни Ҳиндистоннинг ўзи ташкил этган бўлиши мумкин. Бу – Покистонни айблаш, унга қарши ҳарбий амалиёт бошлаш ва Кашмир муаммосини кескин ҳал қилиш учун ишлаб чиқилган сценарий бўлиши мумкин.

Бундаги энг муҳим омиллардан бири – жаҳон афкор оммасида Ҳиндистон халқининг тинчликпарвар ва бағрикенг халқ сифатидаги имижидир. Бу қараш, асосан, Махатма Гандининг меросидан келиб чиққан. Оммавий маданият ва пропаганда таъсирида одамлар миясига “тинчгина ва хокисор ҳолда медитация қилиб ўтирган, ёки ҳинд аюрведасига мувофиқ сигир пешобини ичиб, сигирга сиғинишдан бошқасини билмайдиган тинч ва қуролсиз ҳинд, ёки фақат ўйин-кулги ва рақс билан машғул ҳинд образи” сингдириб юборилган.

Унга қарши равишда, ислом дини ОАВда кўпинча оммавий ахборот воситаларида радикаллик билан боғланади. Шу боис, низоларда мусулмон томон айбдор сифатида кўрилавериши табиий бўлиб қолган.

Аммо реал воқеликда барчаси бунчалик оддий эмас. Ҳозирги вазият ўта мураккаб ва сиёсий тортишувлар, минтақавий манфаатлар ҳамда идеологик курашлар билан чамбарчас боғлиқ.

Кали илоҳасининг узун қўллари

Тарихан олиб қараганда ва ҳиндувийлик динига чуқурроқ назар солинса, у қадимий ва кўпинча даҳшатли маросим ва ибодатлар билан тўла. Масалан, ҳозиргача ҳиндларда инсон қадрини пастга урадиган амалиётлар – инсон қадрини пастга урувчи каста тизими, эри ўлган аёлни ҳам эрига қўшиб ёқиб юборишларини талаб қилиш (сати), акс ҳолда уни ифлос ва манфур одам сифатида жамиятдан айириб ташлаш, шунингдек, ўта ёвуз ва қонхўр Кали илоҳасига сиғиниш кабилар шулар жумласидандир.

Сати диний маросими – бева аёлни эри билан бирга тириклай ёқиш маросими. “Хитой ва Ҳиндистон тарихи суратларда” китобидан, 1851 йил.

Ҳиндларнинг фикрича, Қора Кали – барча тирик мавжудотларнинг онаси Парватининг ғазабли шакли бўлиб, унинг ғазаби бутун оламни йўқ қилиши мумкин. Ҳиндлар онгида бу даҳшатли илоҳа қандай ўрин тутишини Калкутта шаҳрининг номидан ҳам тушуниш мумкин – бу ном “Калининг шаҳри” деган маънони билдиради.

Калига ибодат қилиш ҳиндлар учун мутлақо одатий, лекин замонавий ғарблик инсон учун тушунарсиз ва жирканч маросимлар билан боғлиқ экани маълум. Масалан, машҳур бўлган “тхаглар” – бу йўлтўсарлар ва қароқчилар бўлиб, улар айнан ўлим ва вайрона илоҳаси Кали номи билан одам ўлдиришган.

Ҳиндлар тасаввуридаги Кали илоҳаси.

Ёхуд ҳозир ҳам Ҳиндстонда балоғатга етмаган қизчалар маълум бир ибодатхонага бориб, таналарини бирор илоҳга бағишлашади – одамларга ўз танасини таклиф этишади. Амалда улар текин фоҳишалик билан шуғулланишади. Бу ҳиндларда “ибодат ва савобли амал” ҳисобланади.

Ҳиндистондаги диний фоҳишалар – Девадаси.

Бобурийлар Ҳиндистонни забт этишганида бу одатларга чек қўйишга уринган. Аммо Буюк Британия босиб олганидан кейин вазият яна аслига қайтган.

Таъкидлаш керак, Маҳатма Ганди номи ва фалсафаси билан боғлиқ Ҳинд Миллий Конгресси (ҲМК) партияси сўнгги асрда мамлакатни дунёвий ва ғарбча цивилизацияга яқинроқ қилишга интилиб, ҳиндлар онгидаги ваҳшийлик ва бошқа жирканч хурофотларни йўқотишга уринди. Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги низолар ўн йиллар давом этди, Покистон 1998 йилга келиб ядровий давлатга айланди, бироқ ҲМК ҳокимиятда турган пайтда ядровий уруш хавфи жиддий кўтарилмаган.

Аммо 2014 йилда ўтказилган парламент сайловларида бошқа бир умуммиллий партия – ўта миллатчи ва исломофоб – “Бҳаратия Жаната Парти (БЖП) бошчилигидаги иттифоқ ғалаба қозонди. Бу партия етакчиси Нарендра Моди Ҳиндистон Бош вазирига айланди. БЖП мамлакатдаги мусулмонлар ва насронийларга қарши сиёсий куч бўлиб, унинг асосий ғояси юқорида зикр этилган, ғайриинсоний ваҳшийлик ва ифлосликка йўғрилган “ҳиндутва” ғоясига асосланади.

Ғалати жиҳати, бош вазир Моди 2014 йилда жиддий тарзда гўё ҳинд илоҳлари орасида филбошли Ганеша илоҳаси мавжуд экани боис, қадимги Ҳиндистонда пластик жарроҳлик мавжуд бўлган, дея баёнот берди.

2024 йилда эса Моди ўзини оддий инсон сифатида туғилмаган, балки олий илоҳ Параматман томонидан бу дунёга туширилган, деб эълон қилди. Албатта, Параматман ва бошқа ҳиндий илоҳий образлар жуда мураккаб фалсафий талқинларга эга ва бош вазир сўзларини турлича изоҳлаш мумкин. Бироқ сайловчи учун маъноси аниқ: Моди – илоҳий куч соҳиби ва у “худолар” амрини бажармоқда! Бу эса кенг халқ оммаси учун ҳар қандай мухолифга қарши етарлича “далил” бўлиб хизмат қилмоқда.

Бу ерда табиий савол туғилади – Модининг ўзи шунга ишонадими ёки бу фақат ҳокимиятни сақлаш учун қилинаётган демагогиями? Агар бу шунчаки сиёсий усул бўлса, бундан унчалик хавотир олиш шарт эмас. Лекин агар у ростдан ҳам ўзини илоҳий ироданинг тўғридан-тўғри самараси деб билса – бу хавфли прогнозларга сабаб бўлиши мумкин.

Моди “муқаддас” сигирлар фонида.

Ўзини худо ҳисоблайдиган сиёсатчи – хавфли сиёсатчи

Ўзини оддий одам эмас, балки худо ёки худо жўнатган илоҳий шахс деб эълон қиган ҳукмдорлар халқи ва қўшнилари бошига катта ташвиш солган. Миср фиръавнлари бунга мисол бўла олади. Ҳозирги шароитда ҳиндлар ҳам Модини фақат сайловчилар эмас, балки “худолар” танлаган муқаддас одам деб ўйлашади. Моди ўзини олий ҳақиқат элчиси эканига ўзи ишонаётган бўлса – урди худо! Бундай вазиятда эътиқод билан реаллик ўртасида жиддий тўқнашув юзага келади.

“Илоҳий ваколат”га эга сиёсатчи эса энг ғайриахлоқий ёки аҳмоқона қарорларни ҳам қабул қилиши мумкин. “Унга ёки давлатга бу иш манфаатли эмас, шунинг учун бу ишни қилмайди”, деган мантиқий фикр бу ерда кетмайди. Мияси айниган сиёсатчи ҳушида ёки тушида бирор “илоҳий ишора” кўрса, “худолар менга шуни буюрди”, деб, шунга мувофиқ ядро ракетаси отиб юборишдан ҳам тоймайди.

Ядро қуроли – фақат ўзаро тийиб туриш воситаси эмас!

2024 йилда Стокҳолм тинчлик тадқиқот институти маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 172 та, Покистонда эса 170 та ядровий каллак мавжуд. Бу минтақани ядровий саҳрога айлантириш учун етарлими? Албатта етарли! Бундай вазиятда 22 апрелдаги террор актини ким уюштирганиннг аҳамияти қолмайди. Ҳар икки томон аллақачон бир-бирига қарши қаттиқ дипломатик, ҳарбий ва иқтисодий чоралар кўрди, ҳатто бошқа давлат фуқароларини депортация қилишгача борди. Энг кескин чоралардан бири – Ню-Делининг Ҳинд дарёси бўйича сув келишувини тўхтатиб, Покистонни сувсиз қолдираётгани бўлди. Натижада Исломобод Ҳиндистон билан урушга тайёр эканини очиқ эълон қилди. Сўнгги тунларда Ҳиндистон-Покистон чегарасида ўқ узишлар тўхтамаяпти.

Ҳиндистондаги ҳарбий парадда ядро ракеталарининг намойиши.

Албатта, агар ядровий ракеталарсиз одатий уруш ҳақида гапирсак, Ҳиндистонда устунлик бор. Одатий қуроллар, инсон ресурслари ва молиявий имкониятлар бўйича Ҳиндистон енгилмайди. Шу сабабли у биринчи бўлиб ядровий қурол қўллаш эҳтимоли кам.

Аммо Покистон ундай эмас. Биринчидан, Покистоннинг ҳарбий доктринаси душман ҳали ядро ракетаси отишга улгурмаган бўлса-да, биринчи бўлиб ядровий зарба беришга рухсат беради. Иккинчидан, Покистон ядровий қуролни ҳатто ўз ҳудудида қўллашга тайёр. Ўзи ҳар қанча жабр кўрмасин, душман ғалабанинг мевасидан фойдалана олмаслиги учун шундай қилиши мумкин.

Ҳиндистон ва Покистон ўртасида ядровий уруш бўлиши мумкинми?

Икки давлат ўртасидаги эҳтимолий уруш борасида мутахассислар фикри иккига бўлинган. Айримлар эҳтиёткорлик билан “ҳа, бўлиши мумкин”, дейишса, бошқалари “ҳеч қачон бўлиши мумкин эмас” деб ҳисоблашади. Аммо охирги йилларда дунёда илгари мутлақо мумкин бўлмайди деб ўйлашган воқеалар юз бермоқда. Турли мамлакатлардаги сиёсатчилар “адолат” ва “зарурат” ҳақидаги шахсий тушунчаларини шакллантирмоқда.

Бу вазиятда охирги сўз Нарендра Модиники бўлади. Агар унинг ақл-ҳуши жойида, парагматик сиёсатчи бўлса, вазият катта урушга айланиб кетмайди. Бироқ у ўзини ростан ҳам “худолар” вакили деб ҳисобласа, аҳвол оғир...

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+