platina.uz

Трамп ҳокимияти остида 100 кун: нималар ўзгарди?

Трамп АҚШ фуқаролари учун муҳим бўлган тухум нархининг 87 фоизга тушганини таъкидлаган. Аммо бу тўғри эмас. 

Жаҳон
5 кун аввал, 19:27
Трамп ҳокимияти остида 100 кун: нималар ўзгарди?

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳокимиятга келганига 100 кун бўлганини муносабати билан Мичиган штатида йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда у мамлакат тарихида президент бўлганлар орасида унинг маъмурияти 100 кун ичида энг муваффақиятлиси эканлигини маълум қилди.

У мамлакат ривожи йўлида бир нечта муаммоларни, жумладан, ноқонуний муҳожирлар билан боғлиқ масалалар, АҚШда иш ўринлари кўпайганлиги ва ёқилғи нархларининг “даҳшатли” даражада тушганини эътиборга олди. BBC нашри унинг нутқининг муҳим жиҳатларини кўриб чиқиб, таҳлил қилди.

Трамп нутқи давомида ёқилғи нархлари анча тушганини маълум қилди. 29 апрелдаги Америка Автомобиллар Ассоциациясининг маълумотларига кўра, бир галлон (АҚШДА 3.785 литрга тенг суюқлик ўлчов бирлиги) бензин ёки газнинг нархи 3.16 долларни ташкил қилади.

Хўш, Трамп офисга келган куни бир галлон ёқилғи нархи қанча бўлган? Юқоридаги ассоциациянинг хабарига кўра, Трамп офисга келган куни (20 январ) ёқилғи нархи 3.12 долларни ташкил қилган. Трамп ўз нутқи давомида кўпчилик штатларда ёқилғи нархи 1.98 долларга тушганини маълум қилган, бироқ ушбу фикрини асослайдиган маълумотлар келтирилмаган.

Шунингдек, президент Трамп АҚШ фуқаролари учун муҳим бўлган тухум нархининг у офисга келганидан кейин 87 фоизга тушганини таъкидлаган. Бироқ бу фикр нотўғри. Январда Трамп президент бўлиб сайланганида 12 дона тухумдан иборат флейка 4.95 доллар бўлган бўлса, март ойида уларнинг нархи 6.23 долларга кўтарилган.

У, шунингдек, ноқонуний иммигрантлар сони камайганини маълум қилди. Бу фикр асосли бўлиб, Трамп қайта сайланганидан сўнг ноқонуний иммигрантлар сони кескин камайган. Бу кўрсаткич 2000 йилдан бери энг яхши натижа ҳисобланади.

Трамп офисга келганидан сўнг 350 минг иш ўрни яратилгани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг ушбу фикри расмий статистикалар орқали тасдиқланган. АҚШ Меҳнат статистикаси бюросининг маълумотларига кўра, Трамп президент бўлганидан март ойининг охиригача 345 мингта янги иш ўрни яратилган. Бироқ ўтган йили президент Байден маъмурияти даврида айни шундай давр ичида 468 мингта иш ўрни яратилганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+