platina.uz

ОАВ: Хитой Тик Токни Илон Маскка сотмоқчи

Бу илованинг АҚШда тақиққа учраши билан боғлиқ. Тармоқнинг Қўшма Штатлардаги фойдаланувчилари сони 170 млн кишидан ошади. 

Жаҳон
14 январь, 13:26
ОАВ: Хитой Тик Токни Илон Маскка сотмоқчи

Хитойнинг ByteDance Ltd компанияси ТикТок иловасини миллиардер Илон Маскка сотиши мумкин, деб ёзади Bloomberg манбаларга асосланиб.

Агар АҚШ Олий суди мамлакатда платформани тақиқлашни қўллаб-қувватласа, бу сценарий мумкин бўлади.

10 январ куни бўлиб ўтган мунозарада америкалик судялар иловани тақиқлаш эҳтимоли анча юқори эканлигини таъкидланди.

ТикТок тақиқининг ташаббускори АҚШ президенти Жо Байден эди. У Хитойнинг ByteDance компаниясидан 2024 йил апрелида 2025 йил 19 январгача АҚШда ТикТокни ёпишни талаб қилувчи қонунни имзолаганди.

Ўтган йил охирида бўлиб ўтган президентлик сайловлари ғолиби Доналд Трамп ТикТокни тақиқлашни кечиктиришга чақириб, платформани "қутқариш"ни хоҳлаётганини айтди. Шу фонда Пекин ҳукумати Илон Маск АҚШ учун махсус яратилган Тик ток US назоратини ўз қўлига олиши ва уни мавжуд Х иловаси (илгари Twitter) билан бирлаштириши сценарийсини муҳокама қилмоқда.

Иловани сотиш бўйича якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, деб таъкидлайди Bloomberg.

Платформа ишлаб чиқувчилари Илон Маск ва Хитой расмийлари агентликка изоҳ беришдан бош тортишди.

CNBC томонидан Bloomberg нашри тарқатган хабар ҳақида изоҳ бериш сўралганда, ТикТок вакили шундай жавоб берди: "Биздан соф фантастика ҳақида изоҳ кутиш керак эмас".

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+