platina.uz
Интервью

Ижтимоий ҳимоя нега керак?

Platina Podcast навбатдаги сонида зўравонликка учраган ҳимоясиз болаларни ҳимоя қилиш тизими қандай ишлаши ҳақида сўз боради.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларни кўриб, болалар таълим ва тарбия масканларида зўравонлик ҳолатлари кўпайиб бораётгандек таассурот уйғонади. Боғчалардаги ўлим ҳолатлари, мактабларда ўқувчиларнинг хўрланиши ва калтакланишига мисоллар болаларга нисбатан зўравонлик масаласига кенгроқ эътибор қаратишни талаб қилмоқда.

Бу борада қонунчилигимиз қанчалик мукамаллиги ҳам савол остида. Айрим муаммоларни ҳал қилишда қўллаб келинаётган юридик механизмларни такомиллаштириш масаласи тобора долзарблашиб бормоқда.

Мазкур соҳадаги вазиятни соғломлаштириш масалаларида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (ИҲМА) мутасадди ҳамда ваколатли идора ҳисобланади. Platina.uz жамоаси болаларга нисбатан зўравонлик муаммосига чуқурроқ назар солиш ва юзага келган вазиятга ойдинлик киритиш ҳамда муаммонинг сабаб ва омилларини таҳлил этиш мақсадида ушбу агентлик мутахассислари билан подкаст уюштирди.

Подкастнинг ушбу сонида ИҲМA оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган болалар учун ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Лайло Файзимуродова ҳамда Янгийўл шаҳар “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази Болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси мудири Ғайрат Бойсунов билан болалар зўравонлигининг олдини олиш ва унинг оқибатларига қарши кураш мавзулари муҳокама қилинди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid