Лавров ва Рубио бўлажак Россия-АҚШ саммитини муҳокама қилдилар
16 октябр куни Трамп Путин билан телефон орқали суҳбатдан сўнг, улар яқин орада Будапештда учрашишга келишиб олганликларини маълум қилган эди. Унда Украина масаласи муҳокама этилади.

Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Путин-Трамп саммити масаласини давлат котиби Марко Рубио билан муҳокама қилди.
Икки президент ўртасидаги учрашув Венгрияда бўлиб ўтиши белгиланди.
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио 16 октябр Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Доналд Трамп ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбати давомида эришилган келишувларни амалга оширишга қаратилган аниқ чораларни муҳокама қилдилар.
Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги икки етакчи дипломат ўртасидаги суҳбат якунида баёнот берди.
"20 октябр куни Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва АҚШ давлат котиби Марко Рубио ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Унда 16 октябрь куни Россия Президенти Владимир Путин ва АҚШ Президенти Доналд Трамп ўртасида бўлиб ўтган телефон суҳбати давомида эришилган келишувларни амалга ошириш йўлида мумкин бўлган аниқ қадамлар юзасидан конструктив муҳокама бўлди", — дейилади вазирлик баёнотида.
16 октябр куни Трамп Путин билан телефон орқали суҳбатдан сўнг, улар яқин орада Будапештда учрашишга келишиб олганликларини маълум қилган эди. Россия Президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков ҳам Москва ва Вашингтон икки етакчи ўртасида янги учрашувга тайёргарликни тез орада бошлашини тасдиқлаган. Тайёрлов ишлари Лавров ва Рубио ўртасидаги телефон суҳбати ортидан яқин кунларда бошланиши кутилмоқда.
Ташқи ишлар вазири шуни таъкидлади: муҳим жиҳат учрашувнинг жойи ёки муддати эмас, балки Анкориждаги келишувларга асосан қўйилган вазифалар бўйича амалий силжишларга қандай эришилишидир.
Эслатиб ўтамиз, 16 октябр куни Владимир Путин ва Доналд Трамп ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди. Давомийлиги икки соатдан ошган бу музокараларда давлат раҳбарлари Украина можароси ва уни тинч йўл билан ҳал этиш масалаларини, шунингдек, Россия ва АҚШ ўртасидаги ҳамкорликнинг улкан истиқболларини муҳокама қилдилар.