Рақобат қўмитаси Лукойлга асоссиз олинган маблағларни қайтариш мажбуриятини қўйди

Компанияга яна бундай ҳолатга йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди. 

Жамият
18 июль, 21:27
Рақобат қўмитаси Лукойлга асоссиз олинган маблағларни қайтариш мажбуриятини қўйди

Рақобат қўмитаси Лукойлга нарх манипуляцияси бўйича олинган пулларни қайтариш мажбуриятини қўйди. 

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш қўзғатилганди

Мазкур иш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги бўйича маълум қилган эди.

Ушбу иш юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли Қарори билан тасдиқланган "Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида"ги Низоми талабларининг бузилишига йўл қўйилганлиги натижасида асоссиз олинган маблағни қайтариш бўйича қарор қабул қилинди. 

Шунингдек, қонунбузилишларни бартараф этиш ва кейинчалик йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+