"Навоийсувтаъминот" ходими пора олаётганда қўлга тушди
Наманганда эса бир гуруҳ шахслар жами 1 млрд 225 млн сўмлик сувдан ноқонуний равишда фойдалангани аниқланган.

"Ўзсувтаъминот" АЖ ичимлик ва оқова сув тармоқларидаги қонунбузарликлар юзасидан расмий ахборот берди.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Навоий вилояти Кармана тумани бўлими томонидан текширув ишлари ўтказилган. Унда "Навоийсувтаъминот" юридик бўлими ходими А.С.га нисбатан хизмат ваколатига кирмаган ҳолда хусусий корхона раҳбаридан 271 млн сўмлик зарарни бартараф этиш учун 70 млн талаб қилган ва пулни олаётганда қўлга тушган.
Шунингдек, "Намангансувтаъминот" Косонсой тумани бўлимида қатор мансадор шахслар ва тадбиркорлар сабаб жамият манфаатига млрд сўмлаб зарар келтирилган. Хусусан, "Градастрой инвест 82" МЧЖ раҳбари, "Намангансувтаъминот" Косонсой тумани бўлими собиқ раҳбари ва бошқалар ўзаро тил бириктирган. Улар қум-шағал корхонаси учун ноқонуний қувур ўтказиб, сувдан фойдаланиб келишган. Натижада жами 1 млрд 225 млн сўмлик сувдан ноқонуний равишда фойдаланишган. Шунингде, электр учун ажратилган 58 млн сўм пул растрата йўли билан талон-торож қилишган.
Шунингдек, Наманган спорт комплекси томонидан ҳам ичимлик суви тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати ҳам аниқланган. Ушбу ташкилот сув таъминоти тизимига 350 млн сўмлик зарар етказган.
Ҳозирда юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан тергов олиб борилмоқда.