Одил Абдуқаҳҳоров "Ўзбекконцерт"га қайтди
У бунгача Маданият вазирлигининг халқаро фестиваллар дирекциясида раҳбар эди.
Маданият
24 соат аввал

Одил Абдуқаҳҳоров "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси раҳбари лавозимига тайинланди. У бу лавозимда 2017-2020 йилларда ҳам ишлаган эди.
Муассаса директори бўлиб ишлаган Санжар Эрданов ишдан олинган. Ҳозирча бу ҳақда расмий маълумот йўқ.
Шунингдек, Абдуқаҳҳоров бу тайинловга қадар Маданият вазирлиги ҳузуридаги халқаро фестиваллар дирекцияси раҳбари эди. Унинг ўрнига актёр Фотиҳ Жалолов тайинланган.

Расман тасдиқланмаган хабарларга кўра, Абдуқаҳҳоров дирекцияда биринчи ўринбосар лавозимида ҳам ишламоқда.