platina.uz
Жамият

Маҳалла “еттилиги” фаолиятини комплекс баҳолайдиган тизим ишга туширилади

Ҳокимлар яхши ишлаган 10 та “еттилик”нинг барчасини мукофотлаш, қўшимча устамалар беришни йўлга қўяди.

Маҳалла “еттилиги” фаолиятини комплекс баҳолайдиган тизим ишга туширилади

Президент маҳаллалардаги “еттилик” иш вақтининг ярмини турли мажлис ва тадбирларда ўтказаётганини кўрсатиб ўтди.

Ёки “еттилик” ходимларининг аниқ вазифалари ва KPI белгилангани билан маҳалладаги умумий натижадорликни баҳолайдиган тизим йўқ.

Ҳозирда “еттилик” аъзоларининг 1 минг 700 нафари маҳалла ҳудудидан 20-30 километр узоқдан қатнайди. Оқибатда ўтган йили 68 нафар “еттилик” вакиллари бириктирилган маҳалласига бир неча ой келмаган.

Мутасаддиларга “еттилик” фаолиятини комплекс баҳолайдиган тизимни ишга тушириш топширилди.

Туман ҳокимлари йил якунига кўра, яхши ишлаган 10 та “еттилик”нинг барчасини мукофотлаш, уларга қўшимча устамалар беришни йўлга қўяди.

“Шунда “еттилик” ҳамжиҳат ва ягона жамоа бўлиб ишлайди”, – деди Президент.

Бундан буён “еттилик” ходимлари билан ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида йиғилиш ўтказиш тақиқланиши белгиланди.

Аввалроқ энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар рейтинги жорий этилиши айтилганди.

Бунда 100 таликка кирган маҳаллага “Ташаббусли бюджет”нинг янги тизими бўйича инфратузилма харажатининг 75 фоизи бюджетдан тўлаб берилади. Ушбу маҳаллаларнинг ҳар бирига қўшимча 2 миллиард сўмдан ажратилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid