platina.uz
Жамият

Тошкентда салкам 47 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

Энг кўп ҳуқуқбузарлик Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели, Олмазор ва Яшнобод туманларида қайд этилди. 

Тошкентда салкам 47 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

Тошкентда салкам 47 гектар ер ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ер ва кадастр назорати йўналишида қатор ишлар амалга оширилди.

Ўтказилган ер ва кадастр назорати тадбирлари натижасида 3 112 та ҳолатда 46,85 гектар ерлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланди. Энг кўп ҳуқуқбузарлик пойтахтимизнинг Миробод, Мирзо Улуғбек, Сергели, Олмазор ва Яшнобод туманларида қайд этилди.

Кадастр ходимлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 2 006 та ҳолатда 16,47 гектар ер қонун бузилиш ҳолати фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда бартараф этилишига эришилди.

Ер участкаларини қайтариш ва уларда қурилган иморатларни бартараф этиш бўйича 1 106 та ҳолатда 30,38 гектар ер майдони билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан судларга даъво аризалари киритилди.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатида жиноят аломатлари мавжуд бўлган 28 та иш ҳужжати ўрнатилган тартибга мувофиқ прокуратура органларига киритилди.

Юқоридаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 августдаги 937-сон Қонуни талабларига мутаносиб эмас.

Айнан шунинг учун ҳам ушбу жойларда ер ва кадастр назорати тадбирлари амалга оширилди.

Аввалроқ Самарқанддаги танқидий йиғилишда етти нафар кадастрчи ишдан олинганди.

Ўнга яқин ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилган. Улар аҳолидан тушаётган аризаларни асоссиз рад этиб, эътиборсиз қолдирган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid