“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури эълон қилинди
Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади.

“Тиббиётда 90 кунлик ўзгаришлар” дастури бошланиши эълон қилинди.
Бунда, вилоят ҳокимлари кутиш жойларида қулай ўриндиқларни кўпайтириб, навбатни тартибга келтириш, “она-бола” хоналарини ташкил қилиш, ногиронлиги борлар эркин ҳаракатланиши учун кириш-чиқиш жойлари, хона ва йўлакларда инклюзив муҳит яратиш, қўл ювишга иссиқ суви бор покиза ҳожатхоналар ташкил этиш учун масъул бўлади.
“Оддий қилиб айтганда, тиббиёт муассасасига маданият, тартиб-интизом, файз олиб кириб, одамларга ижобий кайфият улашади”, - деди Президент.
Бунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратадиБунга ҳар бир вилоят ҳокими 10 миллиард сўмдан ажратади.
Мутасаддиларга бу ишларни бутун республикада тизимли ташкил қилиш, тўқсон кун натижаси бўйича Президентга батафсил ҳисобот бериш топширилди.