Туризм қўмитаси раисига биринчи ўринбосар тайинланди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси ташкил этилганди.
Жамият
2 август 2023 йил

Жамшид Абдусаломов Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Ж.Абдусаломов Бош вазир ўринбосари Ж.А.Ходжаевнинг котибияти мудири лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризм қўмитаси қайтадан ташкил этилганди. Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО ҳузуридаги доимий вакили сифатида ишлаб келаётган Умид Шодиев ушбу қўмитага раҳбар этиб тайинланган.