Қашқадарёдаги сув омборидан сув отилиб чиқа бошлагани айтилмоқда
Оқсув дарёсида қурилган тўғондан сув чиқа бошлагани ҳақида расмий маълумот йўқлиги учун ваҳима бошланган.
Жамият
10 июнь, 22:13
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги Мираки қишлоғида жойлашган Ҳисорак сув омборидан сув отилиб чиқа бошлагани айтилмоқда.
Хабарларга кўра, Оқсув дарёсида қурилган тўғондан сув отилиб чиқа бошлаган. Ҳозирча бу хабарни тасдиқлайдиган ё рад этадиган бирор расмий маълумот йўқ.
Маълумот олиш мақсадида Ўзбекгидроэнерго раҳбари матбуот котиби билан боғланишнинг имкони бўлмади.
Аҳолига тезкор ва аниқ маълумот етказишда улардан расмий изоҳ кутиб қоламиз.