Нетаняҳу Канадага борса қамоққа олинади
Бу ҳақда мамлакат бош вазири Майк Карни маълум қилди. Айрим нашрлар унинг бу баёнотини кескин танқид қилган.

Канада Бош вазири Марк Карни Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхуни Канадага ташриф буюрган тақдирда Халқаро Жиноят Суди (ХЖС) ордери асосида ҳибсга олишга ваъда берди.
Канаданинг The Toronto Sun газетаси бош вазир бу баёноти билан ўзининг шахсий қарашлари учун миллий манфаатларни яна бир бор хавф остига қўйди, деб ҳисоблади.
Bloomberg агентлигига берган интервьюсида ҳукумат ХЖС буйруғига риоя қиладими ва Нетаняху Канадага ташриф буюрган тақдирда уни ҳибсга оладими, деган саволига вазир "ҳа" деб жавоб берди.
“Карни ўзининг шахсий қарашларини деб Канада миллий манфаатларига хавф солишига биринчи марта йўл қўяётгани йўқ... Карни шахсий қарашларини четга суриб, Канадани биринчи ўринга қўйишни бошлаши керак, акс ҳолда барчамиз жабр кўрамиз”, деб ёзади Toronto Sun.
Газетанинг таъкидлашича, Канада Қўшма Штатлар билан аллақачон қийин бўлган муносабатларини тиклаши керак бўлган бир пайтда, Карни "сиёсий сабабларга кўра тингловларни ўтказган шубҳали суднинг шубҳали қарорлари асосида" президент Доналд Трампнинг асосий иттифоқчисини ҳибсга олишни таклиф қилмоқда.
Ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида Халқаро жиноий суди Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва Исроил собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни Ғазо секторидаги ҳарбий жиноятларда айбланиб, ҳибсга олишга ордер берган эди.
Худди шундай ордер 2023 йил мартида Россия президенти Владимир Путинга нисбатан берилганди.