platina.uz

"Нукус воқеалари" бўйича яна 39 нафар судланувчининг суд жараёни 6 февралда бошланади

Жамият
3 февраль 2023 йил
"Нукус воқеалари" бўйича яна 39 нафар судланувчининг суд жараёни 6 февралда бошланади
2022 йил 1-2 июл кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан 2023 йил 6 феврал куни соат 10:00 да Бухоро вилоят суди биносида 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади. Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Даулетбай Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилади. Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар А. Мырзамбетов, Д. Надирбаев, П. Есенгелдиев, К. Ешжанов, М. Пирлепесов, А. Сариев, Н. Бауетдинов, А. Шарапов, О. Мамутов, Р. Досымбетов, А. Алланазаров, Н. Дуйсенбаев, К. Бекполатов, Р. Баимбетов, Қ. Бахиев, И. Сапаров, А. Омирзаков, Н. Байлепесов, А. Жумабеков, Н. Хабипов, З. Пиржанов, З. Таджимуратов, О. Досназаров, Т. Исмаилов, И. Полатов, Ш. Аширбеков, Д. Раманов, Р. Султаниязов, А. Хожаназаров, Е. Қанаатов, О. Курбанов, Р. Жумабаев, А. Наурызбаев, Н. Генжебаев, И. Аитмуратов, А. Есемуратов, К. Бегалиев, М. Рахманов, А. Сейтмуратов Жиноят кодексининг 104, 166, 244, 244-1 ва 247-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда. Барча судланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. "Суд жараёни очиқ тарзда ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар учун суд мажлисларини видеоконференцалоқа воситасида тўғридан-тўғри кузатишга мўлжалланган ҳамда барча техник шароитлар яратилган матбуот зали ташкил этилган", - дейилади хабарда.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+