platina.uz
Жамият

Ўзбекистоннинг халқаро Коррупцияни қабул қилиш индексидаги ўрни 14 поғонага яхшиланди

Ўзбекистоннинг халқаро Коррупцияни қабул қилиш индексидаги ўрни 14 поғонага яхшиланди
Transparency International халқаро нодавлат ташкилоти томонидан Коррупцияни қабул қилиш индекси 2022 йил натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди. Қайд этилишича, 180 та давлат орасида Ўзбекистон 31 балл билан 126-ўринни эгаллади. Аҳамиятлиси мамлакатимиз балларини 3 тага ошириб, ўрнини 14 поғонага яхшилашга (2021 йилда 140 ўрин) муваффақ бўлди. Маълумот учун: Коррупцияни қабул қилиш индекси 1995 йилдан буён эълон қилиниб келигандиган давлат тизимида коррупцияни қабул қилиниш даражасини акс этувчи ҳамда экспертлар ва ишбилармонлар сўрови асосида шаклланувчи 13 та манбалардан ташкил топган ҳар йиллик индекс ҳисобланади. Ўзбекистон мазкур манбаларнинг 7 таси бўйича баҳоланади. Бунда 0 балл – коррупцияни қабул қилишда энг юқори кўрсаткич, 100 балл – энг паст шкала ҳисобланади. Ўзбекистон мазкур индексда сўнгги 6 йил давомида ўсиш суратларини қайд этаётган (2017 йилда 22 баллдан 2022 йилда 31 баллгача) давлат сифатида Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасининг аксилкоррупция ислоҳотларини тизимли равишда амалга ошираётган давлатлар қаторида қайд этилди.
Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid