platina.uz

200 000 сўмлик ётоқхонадан чиқарилаётган талабалар бугун қаерда?

Таҳлил
31 январь 2023 йил
200 000 сўмлик ётоқхонадан чиқарилаётган талабалар бугун қаерда?
Шу кеча кундузда Tashkent INDEX савдо мажмуасидаги вақтинчалик ётоқхоналарда яшаётган талабаларни у ердан мажбуран чиқаришаётганлиги билан боғлиқ хабарлар ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Жараённи ўрганиш мақсадида Platina.uz жамоаси дастлаб Tashkent INDEX савдо мажмуасига борди. Ҳақиқатан ҳам бу ердаги аксарият талабалар аллақачон ётоқхонани тарк этишганига гувоҳ бўлдик.

https://youtu.be/eXcjUsOdFP4 Қиз болалар эса деярли қолмаган. Мажмуани кўздан кечирар эканмиз, бу ерда Тошкент давлат юридик университетининг талабаларини суҳбатга тортдик. Уларнинг қайд этишича, ҳақиқатан ҳам аввалига кўчирилиш ҳақида маълумот берилган. Аммо кейинчалик хоҳловчилар қолиши мумкинлиги айтилган. Шу тарзда автобус ташкиллаштирилиб бу ердаги талабалар бошқа ётоқхоналарга кўчирилган.
– Истаганлар кетди, хоҳлаганлар эса қолишди, – дейди талабалардан бири.

Талабаларни ушбу савдо мажмуаси ҳудудидан мажбуран чиқарилаётгани хусусида “Тashkent indeks” савдо мажмуаси масъул ходимига юзландик. Масъул ходим ўқув йили якунигача шартнома тузилгани ва уларни ҳеч ким чиқариб юбормаслигини маълум қилди. Талабаларни кўчириш улар ўқийдиган олий таълим муассасаларининг ташаббуси билан амалга оширилган. Хўш, улар бугун қаерда? Ҳақиқатан ҳам олий таълим муассасалари “Тashkent indeks” савдо мажмуасидаги талабалар учун алоҳида шароит ташкил қилиб олиб чиқиб кетганми ёки? Биз жараёнга ойдинлик киритиш мақсадида айнан “Тashkent indeks” савдо мажмуаси ташкил этилган ётоқхонадан кўчирилган талабаларнинг бугунги яшаш шароитига қизиқиб, бир қанча олийгоҳ ётоқхоналарида бўлдик. Низомий номидаги ТДПУ нинг 5-ётоқхонасини кўздан кечирарканмиз, биз бу ерга “Таshkent indeks” савдо мажмуасидан кўчириб олиб келинган талабаларга юзландик. Ётоқхона шарт-шароитларини ва талабаларни бу ерга кўчириб келиш вақтини сўрадик. Уларнинг айтишича,  “Таshkent indeks”да ташкил этилган ётоқхоналарда тўлиқ имкониятлар бўлмагани боис олий таълим муассасаси томонидан билдирилган таклиф асосида шароити бор ётоқхоналарга талабалар декабр ойида кўчириб келинган. Масъул ходим ҳам талабалардан у ердаги коммунал тизим –  сув, иситиш тизими каби масалалардан эътироз бўлгач, ҳолатни ўрганиб, улар учун Низомий номидаги ТДПУ нинг ётоқхоналарида жой ҳозирланганини таъкидлади. Маълум қилинишича, 100 нафардан ортиқ талабалар кўчириб келинган. Кейинги манзил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг талабалар ётоқхонаси бўлди. Иқтисодиёт университети талабаларини олийгоҳ ётоқхонасига кўчириш учун 2 қаватли ётоқ кроватлари ҳозирланган бўлиб, кўчириш ишлари босқичма-босқич амалга оширилгани маълум бўлди. Талабалар ва масъулларнинг сўзларини эшитиб жараёнга ўзингиз хулоса чиқаришингиз мумкин. Бу борада Platina.uz сайти ўрганиш ишларини ҳали яна давом эттиради. < p style="text-align: right;">Аббос ИМОМОВ

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+