platina.uz

Ўзбекистон бокс бўйича жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллади

Жамоа 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.

Спорт
6 апрель, 10:06
Ўзбекистон бокс бўйича жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллади

Ўзбек боксчилари Жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Бразилиянинг Форс-ду-Игуасу шаҳрида бокс бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

World Boxing томонидан ташкил этилган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 5 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди. Шубҳасиз, бундай натижа билан йигитлар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Олтин медал:

-50 кг: Асилбек Жалилов

-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев

-80 кг: Жавоҳир Умматалиев

-90 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев

+90 кг: Жаҳонгир Зокиров

Кумуш медал:

-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов

-85 кг: Акмалжон Исроилов

Бронза медал:

-60 кг: Мадияр Данияров

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+