Фарғонада газ бўйича уюшган мансабдорлар фош бўлди

Улар тил бириктириб, аҳолига ноқонуний қарздорликлар ёзишган, корхоналарнинг катта қарзларига эса кўз юмишган.

Жамият
9 февраль, 21:02
Фарғонада газ бўйича уюшган мансабдорлар фош бўлди

"Ҳудудгаз" Фарғона вилояти филиали ва бир нечта туман бўлимлари раҳбар ходимлари ўз ваколатларини суиистеъмол қилиб, сохта ҳужжатлар ясаган, корхоналарнинг йирик қарзларига кўз юмган ва давлатга катта миқдорларда зарарлар етказган.

Platina.uz сайтида нусхаси бор суд ҳукмига кўра:

  • “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали директори У.К. ва ўринбосари М.А. 2021 йил давомида жами 39 та охак ишлаб чиқариш цехларининг 5 млрд. 451 млн. 565,6 минг сўмлик табиий газдан қарздорлиги бўлгани ҳолда олдиндан тўловларсиз қўшимча 2 млрд. 212 млн. 036,8 минг сўмлик табиий газ етказиб бериб, филиалнинг дебитор қарздорлиги 7 млрд. 663 млн. 602,4 минг сўмга ошиб, давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.
  • У.К. ва М.А., “Фарғонашаҳаргаз” бўлими бошлиғи Д.Н., “Қўқоншаҳартумангаз” бўлими бошлиғи Х.Г., “Қувасойшаҳаргаз” бўлими бошлиғи в.б. Н.А., “Учкўприктумангаз” бўлими бошлиғи Б.С., “Риштонтумангаз” бўлими бошлиғи С.С., “Бешариқтумангаз” бўлими бошлиғи А.М. ва “Ўзбекистонтумангаз” бўлими бошлиғи Э.Р. билан жиноий тил бириктириб, 2021 йил давомида умумий олинган табиий газ ҳажмига нисбатан амалда фойдаланилган 131 млрд. 349 млн. 717,0 минг сўмлик табиий газ истеъмолчиларини аниқламасдан, мазкур микдордаги истеъмол қилинган ёки ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажмларини яшириб, гўёки истеъмолчилар шунча ҳажмлардаги табиий газни сарфлаб юборганини кўрсатиш мақсадида туман ва шаҳар бўлимларининг “BillinGaz” дастури орқали “мавжуд бўлмаган хонадон”, “суюлтирилган газ истеъмолчиси”, “аниқлангунга қадар” деб номланган амалда мавжуд бўлмаган 99 та абонентнинг шахсий ҳисоб варақларига шунча газ истеъмол қилингани ҳақида сохта маълумотлар киритиб, сунъий қарздорликларни юзага келтириб, давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.
  • У.К. ва М.А. 2021 йил давомида умумий олинган табиий газ ҳажмига нисбатан амалда фойдаланилган 50 млн. 177,6 минг метр куб, яъни 17 млрд. 60 млн. 400,3 минг сўмлик табиий газ истеъмолчилари аниқланмасдан қолинишига йўл қўйиб, шунча миқдорда вужудга келган эгаси ноаниқ (манфий фарқ) газ ҳажмлари суммасини филиалнинг “даврий харажатлари”га ўтказилиб, конун билан қўриқланадиган давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.
  • У.К. ва М.А. табиий газ тармоғидан 2016 йилга қадар узилган ва ҳисоб варақларида газ таъминоти учун олдиндан тўловлари мавжуд 153 315 та истеъмолчининг пулларини шу кунгача қайтариш чораларини кўрмагани оқибатида фуқаролар манфаатларига 2 млрд. 278 млн. 743,1 минг сўмлик жуда кўп миқдорда зарар етказилган.
  • “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали “Қўқоншаҳаргаз” бошлиғи Х.Г. 2021 йил ва 2022 йилнинг 3 ойи давомида жами 31 та охак ишлаб чиқариш цехлари ва улгуржи истеъмолчиларнинг 782 млн. 695,6    минг сўмлик табиий газ тўловларини олдиндан ундирмасдан, 447 млн. 217,8 минг сўмлик табиий газ етказиб бериб, филиалнинг дебитор қарздорлиги 1 млрд. 229 млн. 913,4 минг сўмга ошиб;
  • “Қувасойшаҳаргаз” бошлиғи Н.А. 2021 йил ва 2022 йилнинг 3 ойи давомида жами 13 та охак ишлаб чиқариш цехлари ва улгуржи истеъмолчиларнинг 410 млн. 802 минг сўмлик табиий газ тўловларни олдиндан ундирмасдан 334 млн. 583,3 минг сўмлик табиий газ етказиб бериб, филиалнинг дебитор карздорлиги 745 млн. 385,3 минг сўмга ошиб;
  • “Риштонтумангаз” бошлиғи С.С. 2022 йилнинг 3 ойи давомида жами 15 та улгуржи истеъмолчиларнинг 321 млн. 380,2 минг сўмлик табиий газ тўловларни олдиндан ундирмасдан 87 млн. 948,8 минг сўмлик табиий газ етказиб бериб, филиалнинг дебитор қарздорлиги 409 млн. 329 минг сўмга ошиб;
  • “Ўзбекистонтумангаз” бошлиғи Э.Р. 2022 йилнинг 3 ойи давомида жами 10 та улгуржи истеъмолчиларнинг 3 млрд. 396 млн. 447,3 минг сўмлик табиий газ тўловларни олдиндан ундирмасдан 1 млрд. 903 млн. 300,6 минг сўмлик табиий газ етказиб бериб, филиалнинг дебитор қарздорлиги 5 млрд. 299 млн. 747,9 минг сўмга ошиб;
  • “Учкўприктумангаз” бошлиғи Б.С. 2021 йил ва 2022 йилнинг 3 ойи давомида жами 32 та охак ишлаб чиқариш цехлари ва улгуржи истеъмолчиларнинг 3 млрд. 842 млн. 261,1 минг сўмлик табиий газ тўловларни олдиндан ундирмасдан, 1 млрд. 353 млн. 599,2 минг сўмлик табиий газ етказиб бериб, филиалнинг дебитор қарздорлиги 5 млрд. 195 млн. 860,3 минг сўмга ошиб;
  • “Фарғонатумангаз” бошлиғи З.У. 2022 йилнинг 3 ойи давомида жами 17 та улгуржи истеъмолчиларнинг 698 млн. 166,3 минг сўмлик табиий газ тўловларни олдиндан ундирмасдан 383 млн. 163,8 минг сўмлик табиий газ етказиб бериб, филиалнинг дебитор қарздорлиги 1 млрд. 081 млн. 330,1 минг сўмга ошиб, давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.
  • Х.Г., У.К., М.А., 2022 йил 11 мартда вафот этган Р.Б. ва Ш.Н билан жиноий тил бириктириб, 2021 йил давомида умумий олинган табиий газ ҳажмига нисбатан амалда фойдаланилган 59 млрд. 068 млн. 340 минг сўмлик табиий газ истеъмолчиларини аниқламасдан, мазкур микдордаги истеъмол қилинган ёки ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажмларини яшириб, гўёки истеъмолчилар томонидан ушбу ҳажмлардаги табиий газ сарфланиб юборилганини кўрсатиш мақсадида, шаҳар бўлимининг “BillinGaz” дастури орқали “Мавжуд бўлмаган хонадон” деб номланган 48 та амалда мавжуд абонентнинг шахсий ҳисоб варақларига ушбу миқдордаги табиий газни истеъмол қилгани ҳақида сохта маълумотлар киритиб, тўловлари амалга оширилмагани ва дебитор қарздорликда турганини кўрсатиб, сохта ёзув ва маълумотларни расмий ҳужжатларга киритиб, сунъий дебитор карздорликларни юзага келтириб, давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
  • Х.Г. жиноий харакатларини давом эттириб, 2021 йил 1 январ ҳолатига дебиторлик қарздорлиги 11 млрд. 878 млн. 824 минг сўмни, 2022 йил 1 январ ҳолатига эса 10 млрд. 36 млн. 252 минг сўмни ташкил қилиб, шундан аҳоли истеъмолчилари қарздорлиги 10 млрд. 36 млн. 252 минг сўмга ошишига йўл қўйиб, дебитор карздорликларни ундириш чораларини кўрмасдан, давлат ва жамоат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
  • Н.А. жиноий харакатларини давом эттириб, У.К., М.А., “Қувасойшаҳаргаз” бўлими оператори Т.У. билан жиноий тил бириктириб, 2021 йил давомида умумий олинган табиий газ ҳажмига нисбатан амалда фойдаланилган 12 млрд. 920 млн. сўмлик табиий газ истеъмолчиларини аниқламасдан, мазкур миқдордаги истеъмол қилинган ёки ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажмларини яшириб, гўёки истеъмолчилар сарфлаб юборганини кўрсатиш мақсадида, шаҳар бўлимининг “BillinGaz” дастури орқали “Аниқлангунига қадар” деб номланган 2 та амалда мавжуд бўлмаган абонентларнинг шахсий ҳисоб варақларига сохта маълумотлар киритиб, сунъий дебитор қарздорликларни юзага келтириб, давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.
  • С.С. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, У.К., М.А., “Риштонтумангаз” бўлими операторлари М.М. ва М.Ж. билан жиноий тил бириктириб, 2021 йил давомида умумий олинган табиий газ ҳажмига нисбатан амалда фойдаланилган 5 млрд. 925 млн. 720 минг сўмлик табиий газ истеъмолчиларини аниқламасдан, мазкур микдордаги истеъмол қилинган ёки қонуний фойдаланилган табиий газ ҳажмларини яшириб, гўёки истеъмолчилар сарфлаб юборганини кўрсатиш мақсадида “BillinGaz” дастури орқали табиий газ тармоғидан узилиб, сохта ёзув ва маълумотларни расмий ҳужжатларга киритиб, сунъий дебитор карздорликларни юзага келтириб, давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.
  • Э.Р. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, У.К., М.А. ва “Ўзбекистонтумангаз” бўлими оператори Х.С. билан жиноий тил бириктириб, 2021 йил давомида умумий олинган табиий газ ҳажмига нисбатан амалда фойдаланилган 3 млрд. 478 млн. 584,0 минг сўмлик табиий газ истеъмолчиларини аниқламасдан, мазкур микдордаги истеъмол қилинган ёки ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажмларини яшириб, гўёки истеъмолчилар сарфлаб юборганини кўрсатиш мақсадида “BillinGaz” дастури орқали “Мавжуд бўлмаган хонадон” деб номланган амалда йўқ 1 та абонентнинг шахсий ҳисоб варағига сохта ёзув ва маълумотларни киритиб, сунъий дебитор қарздорликларни юзага келтириб, давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказишган.
  • Э.Р. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йил давомида умумий олинган табиий газ ҳажмига нисбатан амалда фойдаланилган 1 млн. 558,5 минг метр куб, яъни 529 млн. 899,2 минг сўмлик табиий газ истеъмолчилари аниқланмасдан қолишига йўл қўйиб, шунча миқдорда вужудга келган эгаси ноаниқ (манфий фарқ) газ ҳажмлари суммасини филиалнинг “даврий харажатлари”га ўтказиб, қонун билан қўриқланадиган давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
  • Б.С. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, 2021 йил давомида 5 млрд. 330 млн. 724,0 минг сўмлик табиий газ истеъмолчиларини аниқламасдан, мазкур миқдордаги истеъмол қилинган ёки ноқонуний фойдаланилган табиий газ ҳажмларини яшириб, истеъмолчилар сарфлаб юборганини кўрсатиш мақсадида “BillinGaz” дастури орқали “Мавжуд бўлмаган хонадон” деб номланган амалда мавжуд 1 та абонентнинг шахсий ҳисоб варағига сохта ёзув ва маълумотларни киритиб, сунъий дебитор карздорликларни юзага келтириб, давлат манфаатига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Худди шу тариқа бошқа судланувчилар ҳам ана шундай сохта ҳужжатлар билан давлат ва жамият манфаатларига катта миқдорда зарар келтиришган.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+