platina.uz
Жамият

Пойтахтда хонадон ижараси нархлари қандай?

Пойтахтда хонадон ижараси нархлари қандай?
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари декабрь ойида Тошкент шаҳрида хонадонлар учун таклиф этилаётган ижара нархларидаги ўзгаришлар таҳлилини Platina.uz га тақдим этди. Натижалар хонадонлар учун ўртача ижара нархи ноябрь ойидагига нисбатан ошгани, лекин ошиш суръати секинлашганини кўрсатди. Хусусан, ноябрда нархлар октябрь ойидагига қараганда 4,4% га тушган, аммо декабрда 3,5% га ошган. Нархлар Шайхонтоҳур (10,6%), Миробод (3,5%), Юнусобод (3,3%), туманларида ошган. Бошқа туманларда эса пасайиш кузатилган. "Ойбек", "Тошкент", "Минор", "Буюк ипак йўли" метро бекатлари атрофида ва Нукус кўчаси бўйлаб жойлашган, яхши таъмирланган хонадонлар учун 1000 АҚШ долларидан юқори ижара нархлари таклиф қилинмоқда. Чилонзор ва Юнусобод туманларида ижара нархлари нисбатан пастроқ, аниқроғи таъмирланган хонадонлар учун асосан 400-600 АҚШ доллари атрофида ижара нархлари таклиф этилмоқда. Ўртача таъмирланган хонадонлар таклифи нисбатан камроқ бўлиб, улар асосан Чилонзор ва Юнусобод туманларида, шунингдек, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси бўйлаб таклиф этилмоқда. Бу ердаги хонадонларнинг ижара нархи асосан 300-800 АҚШ долларини ташкил этади. Таъкидлаш керакки, ижарага бериладиган қиммат сегментдаги хонадонлар одатда вақтинчалик ишлаш мақсадида келаётган чет эл фуқароларига таклиф этилаяпти ва улар қулай инфратузилмага эга, транспорт қатнови яхши ва озиқ-овқат дўконлари яқин бўлган ҳудудларда жойлашган. Нисбатан арзон сегментдаги хонадонларнинг кўп эмаслиги ва асосан иккита туманда таклиф этилаётгани ижара бозорини ривожлантириш зарурати борлигини яна бир бор кўрсатади.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid