platina.uz
Жаҳон

Дунёда mpox вирусини юқтирганлар сони 84 мингдан ошди

Дунёда mpox вирусини юқтирганлар сони 84 мингдан ошди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг навбатдаги ҳисоботига кўра, ўтган йил 1 январдан шу кунгача дунё бўйича 84,7 мингдан ортиқ киши mpox (маймун чечаги) вирусини юқтирган. Жумладан, биргина ўтган ҳафтанинг ўзида беморлар сони 302 нафарга кўпайган. Шунга қарамай, бу — жорий йил январь ойининг илк ҳафтасига нисбатан 44 та кам кўрсаткич. Хасталик ўтган бир йилдан зиёд даврда Ер юзининг 110 та давлатида тарқалиб улгурди. Энг ачинарлиси, инфекцияга чалинган беморлардан 80 нафари касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Энг кўп беморлар рўйхатга олинган мамлакатлар: АҚШ — 29,8 минг, Бразилия — 10,6 минг, Испания — 7,5 минг, Франция — 4,1 минг, Колумбия — 4 минг нафар. Таҳлилларга кўра, mpox билан касалланганларнинг 96,6 фоизини 29 ёшдан 41 ёшгача бўлган беморлар ташкил этади.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid