platina.uz

Равшанбек Бегматов Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди

Аввал бу лавозимда Шерзод Юлдашев ишлаётганди. 

Жамият
Кеча, 14:00
Равшанбек Бегматов Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди

Ўзбекистон туманига янги ҳоким тайинланди.

11 март куни Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда лавозимидан озод этилган Шерзод Юлдашев ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.

Ҳозирга қадар Сув хўжалиги вазирлиги ирригация тизимларидан ва йирик гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Равшанбек Бегматов Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Равшанбек Бегматов 1984 йилда Данғара туманида туғилган. Тошкент ирригация ва мелиорация институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Фарғона вилояти “Сувназорат” инспекцияси етакчи мутахассиси вазифасида бошлаган.

2011-2020 йилларда Фарғона вилояти “Сувназорат” инспекцияси бошлиғи, Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, Катта Фарғона магистрал канали бошқармаси бошлиғи, Фарғона водийси каналларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

2020-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати бўлган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+