Президент администрациясида янги тайинлов бўлди
Сардор Умурзаков ташқи алоқалар департаментига бошлиқ этиб тайинланди.

Сардорбек Улуғбекович Умурзаков Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Унгача Администрация бош инспектори лавозимида ишлаган.
Алишербек Азизович Пайгамов эса бошқа ишга ўтгани учун Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаменти раҳбари лавозимидан озод этилди.