platina.uz
Жамият

Саҳарлик учун тавсия этилмайдиган таомлар

Мутахассисларга кўра, саҳарликда мевалар, сабзовотлар, таркибида тузи ва аччиқлик миқдори кам бўлган маҳсулотлар истеъмол қилиш яхшироқдир. 

Саҳарлик учун тавсия этилмайдиган таомлар

Рамазон ойида овқатланишимизда ўзгаришлар рўй беради. Овқатланиш режими ва биз истеъмол қиладиган овқатлар ҳам бу ўзгаришга таъсир қилади. Рамазон ойида эътибор беришимиз керак бўлган асосий нарсалардан бири - метаболизм тезлиги саналади. Ушбу метаболик секинлашувларда тўсатдан семириш ҳам кузатилади.

Бунда дунё диетологлари қуйидаги таомларни емасликни (айниқса саҳарлик вақтида) тавсия қилишмоқда.

Саҳарлик учун нимани ейиш мумкин эмас?

• Барча қандолат маҳсулотлари (ширинлик, торт ва таркибида шакар кўп бўлган бошқа бошқалар)

• Фри (қовурилган картошка доначалари), қовурилган овқатлар

• Ёғли овқатлар

• Фаст-фуд маҳсулотлари (тез тайёр бўлувчи лаваш, гамбургер, хотдог ва бошқалар)

• Тузли ва аччиқ овқатлар (шўр консерва маҳсулотлари, аччиқ маҳсулотлар ва шу кабилар)

• Деликатес маҳсулотлари (сосиска, колбаса ва бошқалар)

Юқорида келтириб ўтилган маҳсулотлар таркиби инсон танасини ортиқча вазн йиғишига хизмат қилувчилардир. Улар таркибидаги ёғ ва оғир моддалар ҳазм қилишни қийинлаштириб, инсон танасида ёғ йиғилишига сабабчи бўлади.

Рўза тутиш ва икки маҳал овқатланиш дунё мутахассислари томонидан тан олинган фойдали диеталардан биридир. Бу фақат ортиқча вазндан қутилишга эмас, балки ошқозон, ичак ва бошқа шунга ўхшаш бир қатор органлар фаолиятини яхшилайди. Аммо, куни бўйи овқат истеъмол қилмай, юқоридаги каби таркибида ёғ, шакар ва бошқа шу кабилар кўп маҳсулотларни истеъмол қилиш қисқа фурсатда ортиқча вазн тўплашга сабаб бўлади.

Хўш, буни қандай олдини оламиз? Аввало, саҳурга уйғонишни унутмасак ва саҳарлик пайтида қайси овқатлардан воз кечиш кераклигини билсак, ортиқча вазннинг олдини олган бўламиз. Саҳарликни эрта нонушта деб ҳисоблаш ва албатта эртароқ уйғониш керак. Протеин миқдори юқори бўлган овқатлардан ташкил топган нонушта тайёрлаш бунда мақсадга мувофиқ бўлади, бу билан биз қондаги шакар миқдорини кун давомида мунтазам равишда ушлаб тура оламиз.

Мутахассислар томонидан саҳарликда мевалар, сабзовотлар, таркибида тузи ва аччиқлик миқдори кам бўлган маҳсулотлар тавсия этилади.

Бундан ташқари олимлар фикрича саҳарликда чой ёки кофе ичмаганингиз маъқул. Чой ва қаҳва ичиш организмдан сувни тезроқ чиқиб кетишида муҳим рол ўйнайди. Бу эса кун давомида чанқашимизга сабаб бўлади.

Асосан уй шароитида тайёрланган кам миқдорда шакар бўлган компот ёки шунга ўхшаш ичимликлар тавсия этилади.

Мафтуна Ёдгорова тайёрлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid