Шавкат Мирзиёев қатор ички ишлар ходимларини тақдирлади
Мукофотланганлар орасида ички ишлар вазири ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ҳам бор.

Президент Шавкат Мирзиёев бир қатор ички ишлар ходимларини мукофотлади.
Улар мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали хизмати, юртимизда жамоат хавфсизлиги, халқимиз осойишталигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, профилактика ишлари самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, ўз бурчини шараф ва масъулият билан адо этиб, мардлик ва жасорат намунасини кўрсатиб келаётгани, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотланди:
II даражали «Шон шараф» ордени билан
Ашропов Рамазон Ахматхўжаевич - Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари
«Мардлик» ордени билан
Торебеков Бахтияр Исмандиярович - Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири
Хусанов Илёс Пардаевич - Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори
«Дўстлик» ордени билан
Махмудова Мария Степановна - Тошкент шаҳар Юнусобод тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси эксперт-криминалистика бўлими катта эксперти
Ташходжаев Улуғбек Шухратович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти бошлиғи
Хатамов Рустам Абдуганиевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи
«Жасорат» медали билан
Аббасов Авлиё Исраилхонович - Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати инспектори
Каримкулова Сайёра Кудратовна - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жазони ижро этиш колонияси кичик инспектори
Хаитов Абдунайим Хайруллаевич - Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси катта тезкор вакили
Худайназаров Санжар Фарходович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили
«Содиқ хизматлари учун» медали билан
Аббасов Рустам Абдуллажанович - Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг маслаҳатчиси
Исаев Истам Қорёғдиевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий қисм гуруҳ командири ўринбосари
Махмудов Хуршид Хусанович - Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ички ишлар бошқармаси пробатсия гуруҳи инспектори
Машарипов Атабек Султанбаевич - Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ички ишлар бўлими бошлиғи
Мирзажанов Муҳаммаджон Комилжанович - Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси профилактика катта инспектори
Таганов Расулбек Собирович - Хоразм вилояти Урганч шаҳар ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати отряди бўлинма командири
Уралов Жахонгир Маматкулович - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати инспектори
Холматов Баходир Фозилович - Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ички ишлар бўлими катта тезкор вакили
Чориев Шухрат Амирович - Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани ички ишлар бўлими бошлиғи
Шамалов Туйчибай Дехкамбаевич - Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси патруль-пост хизмати отряди инспектори
Эгамова Дилфуза Раббимкуловна - Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси
«Шуҳрат» медали билан
Жуманов Тўлқинбой Сатторович - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги департамент бошлиғи ўринбосари
Қултураев Уткир Қуйлиевич - Сурхондарё вилояти Денов тумани ички ишлар бошқармаси бўлинма бошлиғи
Хасанов Дилшод Уктамжонович - Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани ички ишлар бўлими профилактика катта инспектори
Худойбердиев Шерзод Сайфуллоевич - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Самарқанд аэропортида хавфсизликни таъминлаш бўлинмаси бошлиғи
Эрахматов Дилшодбек Режабович - Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси патруль-пост хизмати батальони бўлинма командири.