platina.uz
Жамият

Ижро ҳокимиятида 2 мингдан ортиқ штат қисқартирилади

Бандлик вазирлиги касаба уюшмалари билан бирга штат бирликлари қисқартирилган ходимларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чораларини кўради. 

Ижро ҳокимиятида 2 мингдан ортиқ штат қисқартирилади

Ижро ҳокимиятида 2 мингдан ортиқ штат бирлиги қисқартирилади.

Президентнинг “Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятига рақамлаштиришни кенг жорий этиш ҳисобига бошқарув штат бирликлари сонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Фармон 2025 йил 4 октябр куни имзоланган.

Президент фармони билан ижро ҳокимиятининг 2141 та штат бирлиги қисқартирилади. Булардан 1863 тасии бюджетдаги штатлар, 278 таси эса бюджетдан ташқари жамғармаларга боғлиқ штатлар саналади.

Энг кўп қисқартиришлар Солиқ қўмитаси (486 та), Сув хўжалиги вазирлиги (224 та), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (200) ва Бандлик вазирлиги (163 та)да юз беради.

Бундан ташқари, қўмита, агентлик ҳамда инспекциялардаги 16 та ўринбосар штати тугатилади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги касаба уюшмалари билан бирга штат бирликлари қисқартирилган ходимларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш чораларини кўради.

Ижро этувчи ҳокимият органларида штат бирликлари 46 989 нафаргача қисқартирилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid