platina.uz

Россия армияси сафига қўшилгани айтилган мингдан зиёд ўзбекистонлик рўйхати эълон қилинди

Россиянинг Украинага кенг кўламли босқини бошиданоқ Ўзбекистон томони ўз фуқароларини чет эл қўшинлари сафига қўшилмасликка чақириб келади. Бундай шахслар 10 йилгача қамалиши мумкин. 

Сиёсат
5 кун аввал, 17:02
Россия армияси сафига қўшилгани айтилган мингдан зиёд ўзбекистонлик рўйхати эълон қилинди

Россия армияси сафида Украинага қарши жанг қилган ва қилаётгани айтилган мингдан ошиқ ўзбекистонлик рўйхати эълон қилинди.

Бу ҳақда Украинанинг асирлар билан шуғулланувчи "Хочу жить" штаби маълум қилган.

Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россия Қуролли кучлари билан шартнома имзолаган 1110 нафар Ўзбекистон фуқаросининг исм-шарифини аниқладик. Бу рўйхат тўлиқ эмас, этник ўзбеклар ҳисобга олинса, Россия томонидан урушга жалб қилинган Ўзбекистон фуқароларининг умумий сони бир неча мингни ташкил қилиши мумкин", дейилади хабарда.

Нашр этилган рўйхатда камида 109 киши вафот этган. Уларнинг энг кичиги 21 ёшга тўлмаган, энг ёши каттаси 62 ёшда эди. Ёлланма аскарлардан бири шартнома имзолангандан кейин 8-куни вафот этган.

Таъкидланганидек, бу ҳарбий асирлар рўйхати эмас. Бу Россия Федерацияси томонида Украинага қарши жанг қилаётган ёки жанг қилган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатидир.

Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошиданоқ Ўзбекистон ҳукумати ўз фуқароларини чет эл қўшинлари сафига қўшилмасликка чақириб келади. Маҳаллий қонунларга кўра, ёлланма аскарлик жиноят ҳисобланиб, 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+