platina.uz

“Амбронол” сиропи ҳам сотувдан олинмоқда

Таҳлил
29 декабрь 2022 йил
“Амбронол” сиропи ҳам сотувдан олинмоқда
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Platina.uz’га маълум қилишича, 29 декабрдан бошлаб Ҳиндистоннинг “Marion Biotech” компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган шамоллашга қарши “Амбронол” сиропи ҳам сотувдан олинмоқда. Аввалроқ 22 декабрдан бошлаб “Док-1 Макс” таблетка ва сироп дори воситалари сотуви тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу дори воситаси ҳам Ҳиндистоннинг “Marion Biotech” компанияси томонидан ишлаб чиқарилади. Эслатиб ўтамиз, “Док-1 Макс” сабаб Ўзбекистонда 19 нафар бола вафот этди.
© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+