platina.uz

Ўзбекистонда электрон сигаретлар муомаласи тақиқланмоқда

Олий Мажлис Сенати тегишли қонунни маъқуллади. 

Жамият
6 кун аввал, 12:47
Ўзбекистонда электрон сигаретлар муомаласи тақиқланмоқда

Электрон сигареталар муомаласи тақиқланмоқда. Сенат бу ҳақда қонунни маъқуллади.

Айтилишича, тамаки маҳсулотларининг, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларининг, шу жумладан электрон сигареталарнинг ва улар учун суюқликларнинг муомаласини мамлакатимиз ҳудудида тақиқлаш, уларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш, шунингдек, тамакини қиздириш тизимларини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш учун жавобгарлик белгилаш зарурати юзага келмоқда.

Сенатда маъқулланган Қонун билан муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни ва улар учун суюқликларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек олиб кириш ва олиб чиқиш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун нафақат айбдор шахсларни жазолашга қаратилганлиги билан, балки содир этган ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган шахсларни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутиши билан ҳам аҳамиятлидир.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+