platina.uz

Адҳам Худойқулов Таълим сифатини таъминлаш агентлиги директори лавозимига тайинланиши кутилмоқда

Ушбу агентликка Комил Алламжонов раҳбарлик қилиши ҳақидаги хабарлар эса тасдиқланмади.

Жамият
Кеча, 9:00
Адҳам Худойқулов Таълим сифатини таъминлаш агентлиги директори лавозимига тайинланиши кутилмоқда

Адҳам Худойқулов Президент администрацияси ҳузуридаги Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги директори лавозимига тайинлаши кутилмоқда.

У айни пайтда Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази лойиҳа офиси раҳбари сифатида ишлайди.

Адҳам Худойқулов 30 апрел куни нодавлат таълим хизматлари тизимини такомиллаштириш, олий ва касбий таълимда сифатни ошириш чора-тадбирлари бўйича давлат раҳбарига тақдимот қилган.

Тармоқда янги тузилган агентликка Комил Алламжонов раҳбарлик қилиши ҳақидаги хабарлар эса тасдиқланмади.

Эслатиб ўтамиз, президент фармонига кўра, Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ташкил этилади. Агентлик ўрта махсус, касбий, олий ва олий таълимдан кейинги таълим, шунингдек, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ташкилотларини (таълим ташкилотлари) комплекс ва махсус давлат аккредитациясидан ўтказади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+