platina.uz
Жамият

Иссиқхона хўжаликларига қатор имтиёзлар берилади

2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади. 

Иссиқхона хўжаликларига қатор имтиёзлар берилади

Иссиқхона хўжаликларига имтиёзлар берилади ва уларнинг фаолияти самарадорлиги оширилади.

“Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–181-сон, 08.10.2025 й.) қабул қилинди.

Фармонни қабул қилишдан кўзланган мақсад этиб мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини кўпайтириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда янги захира ва имкониятларни ишга солиш белгиланди.

Фармонга кўра, 2025–2027 йилларда мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш, иссиқхона хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:

- мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ҳажмини 2026 йилда – 3,5 миллиард АҚШ доллари, 2027 йилда 4 миллиард АҚШ долларига етказиш;

- иссиқхона хўжаликларини табиий газ билан кафолатли таъминлаган ҳолда мева-сабзавот маҳсулотлари етиштириш ҳажмини 2026 йилда – 620 минг тоннага, 2027 йилда 670 минг тоннага етказиш, ушбу маҳсулотларнинг экспорти ҳажмини 30 фоиздан 70 фоизга ошириш;

- 2026 йилда қўшимча аниқланган 20 минг гектар, 2027 йилда 15 минг гектар дала четига мевали кўчат ва сабзавотлар экишни ташкил этиш.

Иссиқхона хўжаликлари узлуксиз ишлашини таъминлаш учун уларга қуйидаги имтиёзлар берилди:

- 2026 йил 1 январдан бошлаб 2028 йил якунига қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб;

- 2025 йил 1 октябр ҳолатига мавжуд солиқ қарзи юзасидан тўлов муддати фоизларни ҳисобламаган ҳолда 2028 йил якунига қадар узайтирилади.

Июл ойида президент Шавкат Мирзиёев иссиқхоналарнинг экологияга салбий таъсири муаммосини ҳал этишни топширганди.

Иссиқхоналар тоифасидан қатъи назар, ер солиғини қишлоқ хўжалиги ерлари ставкасида тўлаши белгиланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid