Таниқли академик вафот этди
Жаноза 28 май куни пешин намозидан сўнг Зангиота зиёратгоҳида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистон миллий университети Математик анализ кафедраси профессори, физика-математика фанлари доктори, таниқли математик олим Азимбой Саъдуллаев 78 ёшида вафот этди.
Азимбой Саъдуллаев ўзининг бой илмий мероси, фидокорона меҳнати, юқори салоҳиятли педагоглик фаолияти, ҳалоллиги ва инсоний фазилатлари билан эътирофга сазовор бўлган.
Марҳум томонидан яратилган илмий мактаб, етиштирилган шогирдлар ва олиб борилган фундаментал тадқиқотлар нафақат юртимизда, балки халқаро миқёсда ҳам эътироф этилган. Олимнинг "Кўп комплексли ўзгарувчили функциялар назарияси" ва "Комплекс потенсиаллар назарияси" соҳасидаги илмий ишлари дунё математикларининг ҳурматини қозонган.
Маълумот учун: жаноза 2025 йил 28 май куни пешин намозидан сўнг Зангиота зиёратгоҳида бўлиб ўтади.