platina.uz
Жамият

Жиззахда бюджетдан салкам 3 млрд сўм ажратилди

Маблағнинг катта қисми Шароф Рашидов боғининг умумий архитектуравий қиёфасини замонавий кўринишга келтириш учун сарфланади.

Жиззахда бюджетдан салкам 3 млрд сўм ажратилди

Халқ депутатлари Жиззах вилояти кенгаши 10 октябр куни турли мақсадлар учун 2,9 млрд сўм ажратиш ҳақида қарорларни имзолади.

Жумладан, Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов боғининг умумий архитектуравий қиёфасини замонавий кўринишга келтириш учун 1,2 миллиард сўм ажратилади.

Шунингдек, Жиззах шаҳрини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шаҳар қиёфасини янада яхшилаш учун 1 миллиард сўм маблағни Жиззах шаҳар маҳаллий бюджетига ўтказиб берилади.

Туғуруқ жараёнларида ўткир қон йўқотилиши билан боғлиқ ҳолатларда аутогемо реинфузия операциясини бажариш учун замонавий Cell Saver аппаратини харид қилиш учун эса 730 миллион сўм Республика ихтисослаштирилган Она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Жиззах филиалига ажратилади.

Барча маблағлар вилоят маҳаллий бюджети даромадлари режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан сарфланади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 70 119 55 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid