Тўхташ тақиқланган йўл белгиларида тўхташга рухсат берилади
Бундай белгиларда амал қилиш вақтлари бўйича қўшимча маълумотлар акс эттирилади.

Энди тўхташ таъқиқланган ва тўхтаб туриш таъқиқланган йўл белгилари таъсир доирасида тўхташга рухсат этилади. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
Тўхтаб туриш тақиқланган йўл белгилари жойлашган ҳудудлар ўрганиб чиқилади. Ва улар йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан амал қилиш вақтлари бўйича қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.
Автомобиллар амал қилиш вақтидан ташқари ушбу жойларда тўхташи мумкин бўлади.
Бу амалиёт қачондан жорий этилиши айтилмаган.