platina.uz

Олти йилга қамалган собиқ котибият мудири оқланди

Азатбай Чавдурбаев 2003-2012 йилларда Хоразм вилояти ҳокими биринчи ўринбосарининг котибият мудири сифатида ишлаган.  

Жамият
Кеча, 13:30
Олти йилга қамалган собиқ котибият мудири оқланди

Хоразм вилояти ҳокими биринчи ўринбосарининг собиқ котибият мудири оқланди.

Хоразм вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг ҳукмига мувофиқ 69 ёшли Азатбай Чавдурбаевнинг ҳуқуқлари тикланиб, оқланди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.

У 2003-2012 йилларда Хоразм вилояти ҳокими биринчи ўринбосарининг котибият мудири лавозимида ишлаган. 2012 йилда суд ҳукми билан ЖКнинг 210-моддасида айбланиб, 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм этилган.

2024 йилда даъво аризаси билан вилоят судига мурожаат қилинади. Уч нафар судядан иборат судлов ҳайъати ишни кўриб чиққан. Натижада у айбсиз деб топилиб, оқланди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+