Ўзбекистон инглиз тилини билиш бўйича "жуда паст даража"да қолди
Собиқ совет мамлакатлари орасида энг яхши натижани Грузия кўрсатди: 32-ўрин ва 540 балл.

Ўзбекистон инглиз тилини билиш бўйича EF English Proficiency Index 2026 жаҳон рейтингида 101-ўринни эгаллади.
Мамлакат 421 балл тўплади, бу ўтган йилгига нисбатан 8 баллга кам. Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 429 балл билан 104-ўринда қайд этилган эди.
Рейтингдаги ўрни яхшиланган бўлса-да, умумий балл пасайди ва мамлакат ҳамон "жуда паст даража" тоифасида қолмоқда.
Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон бешта мамлакат ичида тўртинчи ўринни эгаллади:
Туркманистон: 71-ўрин, 476 балл
Қирғизистон: 90-ўрин, 445 балл
Қозоғистон: 99-ўрин, 424 балл
Ўзбекистон: 101-ўрин, 421 балл
Тожикистон: 110-ўрин, 405 балл
Собиқ совет мамлакатлари орасида энг яхши натижани Грузия кўрсатди: 32-ўрин ва 540 балл. Беларус 37-, Молдова 39-, Украина 41-, Арманистон 45-, Россия 49- ва Озарбойжон 85-ўриндан жой олди.


