Рақамли иқтисодиёт самараси қандай ўлчанади? Муслим Эргашбоев билан суҳбат
Рақамли лойиҳаларни қандай баҳолаш керак, нега хизматларнинг 73 фоизи Тошкентга тўғри келади ва хорижий технологияларга қарамлик қандай хавф туғдиради? Эксперт фикри

Рақамли иқтисодиёт Ўзбекистонда янги хизматлар бозори ва иш ўринларини шакллантирмоқда. Бироқ рақамлаштириш самарасини соҳанинг ўсиш суръатлари билан эмас, технологиялар ишлаб чиқариш харажатларини қанчалик камайтиргани, меҳнат унумдорлигини қанчалик оширгани ва ҳудудларда қандай иқтисодий имкониятлар яратгани билан ўлчаш керак.
Сунъий интеллект, рақамли инфратузилма ва халқаро технологик ҳамкорликнинг барқарор ривожланишдаги ўрни ҳақида Барқарор ривожланиш маркази халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Муслим Эргашбоев билан суҳбатлашдик.
— Сўнгги йилларда рақамли хизматлар бозори жадал кенгаймоқда. Бу ўсиш иқтисодиётга қандай таъсир кўрсатмоқда?
- Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда алоқава ахборотлаштириш хизматлари ҳажми 79,5 триллион сўмга етган. Бу 2024 йилга нисбатан 22,7 фоиз кўп. Мазкур ўсиш соҳада иқтисодий фаоллик ваталаб ортиб бораётганини кўрсатади. Бироқ рақамли хизматлар бозоринингкенгайиши ишлаб чиқариш харажатлари камайгани ёки меҳнат унумдорлигиошганини англатмайди.
Масалан, корхона ускуналар ҳолатини назорат қилувчи дастур сотиболди. Бу рақамли хизматлар ҳажмини оширади. Аммо дастурнинг ҳақиқийсамараси носозликларни қанчалик эрта аниқлаши, ишлаб чиқаришдагиузулишларни ва таъмирлаш харажатларини қай даражада камайтириши биланбелгиланади.
Бу борада йирик рақамли лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигинибаҳолашнинг ягона тартибини жорий этиш мақсадга мувофиқ. Унда лойиҳадан олдинги ҳолат, кутилаётган иқтисодий натижалар, дастлабкиинвестиция ва кейинги хизмат кўрсатиш харажатлари ҳисобга олинади.
Лойиҳа ишга туширилганидан сўнг олти ой ёки бир йил ўтиб, амалдагинатижалар дастлабки кўрсаткичлар билан таққосланади. Йирик лойиҳаларнибаҳолашга мустақил илмий ва таҳлилий муассасаларни жалб этиш мумкин. Будавлат маблағлари ҳисобига амалга оширилган рақамли лойиҳаларнинг қайдаражада ўзини оқлаганини аниқлашга ёрдам беради.
- Рақамли иқтисодиётнинг ҳудудлар бўйича нотекисривожланишига қандай омиллар таъсир қилмоқда?
- 2025 йилда алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг 79,5 триллион сўмлик умумий ҳажмидан 57,8 триллион сўми, яъни қарийб 73 фоизи Тошкентшаҳри ҳиссасига тўғри келган. Бироқ бу рақамни вилоятларда интернетданфойдаланиш даражаси билан тенглаштириш тўғри эмас. Йириккомпанияларнинг пойтахтда рўйхатдан ўтгани ва хизматлар ҳисобининг шу ерда юритилиши ҳам статистикага таъсир кўрсатади.
Шу билан бирга, технологик бизнес, малакали мутахассислар ва йирикбуюртмачиларнинг пойтахтда жамланиши ҳудудларда рақамлииқтисодиётнинг ривожланишини секинлаштириши мумкин.
Бунинг ечими ҳар бир вилоятда бир хил IT марказларини ташкил этишэмас, балки маҳаллий иқтисодиёт эҳтиёжларига мос технологик хизматларниривожлантиришдир. Масалан, Навоийда кончилик ва металлургия, Фарғонаводийсида саноат ва логистика, Самарқанд ҳамда Бухорода туризм соҳасиучун рақамли ечимларга талаб мавжуд.
Шу боис ҳар бир вилоятда саноат корхоналари ва хизмат кўрсатишташкилотларининг технологик эҳтиёжларини қамраб олувчи очиқ буюртмаларреестрини шакллантириш мақсадга мувофиқ. Унда ҳал этилиши зарур бўлганмуаммо, кутилаётган иқтисодий натижа ва техник талаблар кўрсатилади.
Маҳаллий корхоналар ўз муаммоларини аниқ белгилаб, университетларва IT компаниялари билан ҳамкорликда уларга ечим топиши керак. Буҳудудларда технологик хизматлар бозори ва малакали иш ўринларинишакллантиришга хизмат қилади.
- Йирик технологик лойиҳаларга инвестиция киритишда қандайиқтисодий ва экологик омиллар ҳисобга олиниши керак?
- Инвестиция ҳажми лойиҳанинг мамлакат иқтисодиёти учунаҳамиятини тўлиқ ифодаламайди. Масалан, маълумотларни қайта ишлашмарказида серверлар хориждан келтирилиши ва хизматларнинг катта қисмиташқи бозорга йўналтирилиши мумкин. Бундай лойиҳаларда маҳаллийиқтисодиёт оладиган самарани ҳам ҳисоблаш зарур.
Аввало, марказнинг электр энергияси ва сув истеъмоли, совитиш тизимихаражатлари баҳоланиши керак. Шунингдек, яратиладиган иш ўринлари, маҳаллий мутахассисларнинг иштироки ва университетлар учун янгитехнологик имкониятлар таҳлил қилиниши лозим.
Давлат томонидан бериладиган имтиёзлар, инфратузилмагайўналтириладиган маблағлар ва келгусидаги солиқ тушумлари ҳам ўзаротаққосланиши зарур. Шунда инвестициянинг иқтисодий қайтими вамамлакатда қолдирадиган қўшимча қийматини аниқроқ баҳолаш мумкинбўлади.
Яна бир муҳим масала хорижий технологияларга ҳаддан ташқарибоғлиқликнинг олдини олишдир. Айрим рақамли тизимлар муайян хорижийкомпаниянинг дастурий таъминоти ва серверларига боғлиқ ҳолда ишлайди. Хизмат нархининг ошиши, техник чекловлар ёки шартнома шартларинингўзгариши ташкилот фаолиятига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.
Шунинг учун стратегик аҳамиятга эга рақамли лойиҳаларда муқобилтехнологияларга ўтиш имкониятини олдиндан баҳолаш зарур. Жумладан, маълумотларни бошқа платформага кўчириш, дастурий таъминотни маҳаллийшароитда мустақил ишлатиш ва техник хизмат кўрсатиш имкониятлариинвестиция келишувларида назарда тутилиши мумкин. Бу хорижийтехнологиялардан фойдаланишни чекламасдан, улар билан боғлиқ узоқмуддатли хавфларни камайтиради.
- Сунъий интеллект соҳасида миллий илмий салоҳиятниривожлантиришда университетларнинг ўрни қандай?
- 2026 йил якунига қадар олий таълим муассасаларида 15 та сунъийинтеллект лабораториясини ишга тушириш вазифаси белгиланган. Бироқлабораториялар самарадорлигини фақат жиҳозлар ёки ўтказилган тадбирларсони билан баҳолаш тўғри эмас. Асосий мезон - яратилган ишланмаларнингамалиётда қўлланилиши.
Масалан, ўзбек тилидаги техник ҳужжатлар, соҳавий ҳисоботлар вакатта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилишга мўлжалланган дастурларгаталаб ортиб бормоқда. Бу борада ҳар бир лойиҳа учун янги сунъий интеллект моделини нолдан яратиш шарт эмас. Мавжуд моделларни ўзбек тили вамаҳаллий соҳа хусусиятларига мослаштириш ҳам самарали ечим бўлишимумкин.
Сунъий интеллект тизимларидан фойдаланишда маълумотларнингмахфийлик даражасини ҳам ҳисобга олиш зарур. Масалан, очиқ маълумотларбилан ишлашда халқаро технологик платформалардан фойдаланиш мумкин. Ташкилотларнинг ички ҳужжатлари билан ишлашда қўшимча хавфсизликталаблари белгиланиши, махфий маълумотлар эса ташқи серверларгаузатилмайдиган ҳимояланган тизимларда қайта ишланиши лозим.
Ушбу ёндашув университетлар ва илмий муассасаларга мавжуд сунъийинтеллект моделларидан кенгроқ фойдаланиш, шу билан бирга, муҳиммаълумотларнинг хавфсизлигини таъминлаш имконини беради.

