platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Свидлер Синдаровни Гукешга қарши жаҳон чемпионлиги баҳсида фаворит деб ҳисоблади

Россиялик гроссмейстер Пётр Свидлер жаҳон чемпионлиги учун бўлажак баҳсда Жавоҳир Синдаровнинг имкониятларини 55 фоиз, амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукешникини эса 45 фоиз деб баҳолади.

Свидлер Синдаровни Гукешга қарши жаҳон чемпионлиги баҳсида фаворит деб ҳисоблади
Фото: Lennart Ооtеs/Grand Chess Tour

Россиялик гроссмейстер Пётр Свидлер ўзбекистонлик шахматчи Жавоҳир Синдаровни амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Доммаражу Гукешга қарши бўлажак баҳсда фаворит деб ҳисобламоқда.

Унинг фикрича, Синдаровнинг ғалаба қозониш имконияти 55 фоизни, Гукешнинг имконияти эса 45 фоизни ташкил этади.

Свидлер Синдаровнинг имкониятларини юқорироқ баҳолади

FIDE матбуот хизматига кўра, Пётр Свидлер Синдаровга катта устунлик бериш тўғри бўлмаслигини, бироқ ўзбекистонлик шахматчини бироз устун кўришини таъкидлади.

«Мен Синдаров фойдасига 55 га 45 нисбатини беришга тайёрман. Аммо бундан кўпроқ устунлик бермаган бўлардим», — деди россиялик гроссмейстер.

Свидлернинг қайд этишича, Гукеш сўнгги бир ярим йил давомида мураккаб даврни бошдан кечирган. Шунга қарамай, ҳиндистонлик шахматчи ҳамон жуда кучли ўйинчи ҳисобланади. Бундан ташқари, жаҳон чемпионлиги учун кечадиган баҳслар ўзига хос босим ва алоҳида тайёргарликни талаб қилади.

Синдаров рейтингда ҳам Гукешдан юқорида

Жавоҳир Синдаров жаҳон чемпионлиги учрашуви арафасида ўзининг яхши спорт формасини намойиш этмоқда. У яқинда Сент-Луисда ўтказилган нуфузли шахмат турнирида ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, ўзбекистонлик гроссмейстер FIDE жаҳон рейтингида ҳам Доммаражу Гукешдан юқорироқ ўринни эгаллаб турибди.

Жаҳон чемпионлиги баҳси 22 ноябрда бошланади

Жавоҳир Синдаров ва амалдаги жаҳон чемпиони Доммаражу Гукеш ўртасидаги жаҳон чемпионлиги учрашуви 22 ноябрдан 13 декабргача Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Баҳс классик вақт назорати асосида 14 та партиядан иборат бўлади. Агар асосий учрашув дуранг билан якунланса, жаҳон чемпиони тай-брейк баҳсларида аниқланади.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid