platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Спорт

Саудияда ўтадиган Осиё кубоги муддати ўзгартирилди

Бунга ҳусийлар билан юзага келган кескинлик сабаб бўлди. 

Саудияда ўтадиган Осиё кубоги муддати ўзгартирилди

ОФК Саудия Арабистонидаги маҳаллий ташкилий қўмита ҳамда мамлакат футбол федерацияси билан келишган ҳолда 2027 йилги Осиё Кубоги саналари ўзгарганини эълон қилди.

Дастлаб 2027 йилнинг 7 январидан 5 февралига қадар режалаштирилган мусобақа энди 2027 йил 23 декабрдан 2028 йил 21 январгача бўлиб ўтади.

Муддатнинг кўчирилишига минтақадаги логистика мураккабликлари ва саёҳат билан боғлиқ чекловлар каби фавқулодда вазиятлар сабаб бўлган. Янги тақвим тасдиқлаш учун ФИФАга тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ямандаги ҳусийлар октябрда Саудияга жиддий зарбалар берди.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid