platina.uz
Tashkent Content Market — 4–5 fevral 2027, tcm.uz
Жамият

Сентябр-октябрь ойларида 5,3 миллион куб метр фойдали қазилма ноқонуний қазиб олингани аниқланди

Ҳисобот даврида хавфли ишлаб чиқариш объектларида жами 18 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган ва шулардан 7 таси ўлим билан якунланди. 

Сентябр-октябрь ойларида 5,3 миллион куб метр фойдали қазилма ноқонуний қазиб олингани аниқланди

2026 йил сентябрь-октябрь ойларида ер қаъридан фойдаланиш соҳасида 576 та назорат тадбири ўтказилган. Шулардан 235 таси текширув натижасида жами 5,3 миллион куб метр фойдали қазилма ноқонуний қазиб олингани аниқланган. Мазкур ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат ва жамият манфаатларига етказилган зарар 106 миллиард сўм миқдор ҳисобланган. Бу ҳақда 29 октябрь куни Контент марказдаги матбуот анжуманида Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспексияси маълум қилди.

Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Акбар Хўжақуловга кўра, ҳозирги вақтда давлат ва жамият манфаатларига етказилган 60 млрд сўмга яқин пул давлат ҳисобига келиб тушган.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш шартларига риоя қилинмаган тадбиркорларлик субектларига тегишли 117 та рухсатнома юзасидан судларга даъво аризалари киритилган. Натижада 43 та рухсатнома муддатидан олдин бекор қилинган, яъни 55 та рухсатнома бўйича тегишли тақдимномалар киритилган.

Ўтган 9 ой давомида хавфли ишлаб чиқариш обектларида 18 та бахтсиз ҳодиса қайд этилган. Шулардан 7 таси ўлим билан якунланган, 8 таси оғир тан жароҳати олган, 3 таси эса гуруҳий бахтсиз ҳодиса сифатида қайд этилган.

Телеграмда кузатиб боринг!

Тавсия этамиз

© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid